«Яшил макон» умуммиллий ҳаракати амалда Навоий шаҳар ҳокимининг аҳолига мурожаати
Азиз Навоийликлар!
Жаҳон статистикаси маълумотларига кўра, бугунги кунда ер шарининг ТОП-8 замонавий экологик муаммоларининг биринчи ўрнида иқлим ўзгариши дея баҳоланмоқда. Ушбу ҳолат бир неча ўн йиллар давомида бутун дунё экологлари ва жаҳон афкор оммасини ташвишга солмоқда. Иқлим ўзгаришининг асосий сабаби эса яшил ҳудудларнинг камайиб бораётгани дейилмоқда маълумотда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар қандай экологик муаммолар бошқа глобал муаммолар билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, улар бир-бирига таъсир қилади ва бирининг пайдо бўлиши бошқаларнинг пайдо бўлишига ёки кучайишига олиб келади.
Давлатимизраҳбари томонидан "чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, "Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши” бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Президентимиз Халқимизнинг азалдан табиатни муқаддас деб билиши, тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилиши ҳақида гапириб, "Бирни кессанг, ўнни эк” деган мақол бежиз айтилмаганлигини таъкидладилар.
Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экиш бизнинг азалий урф одатимиз бўлган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб бораяпти.
XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани, биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутишимиз лозимлигини кўрсатмоқда.
Бу сўзларни мен бежиз келтирмадим. Боиси, ҳаммамизга маълум, январ ойида ҳам, феврал ойининг бошларида ҳам чанг бўронлари, шу билан биргаликда ноодатий таркибида қум бўлган ёмғир ёғиш ҳолатлари кузатилди. Бу нимадан далолат беради? Аввало ушбу саволни ҳар биримиз ўзимизга беришимиз ва унга виждонан жавоб излашимиз керак бўлади. Чунки, Она табиатга нисбатан бефарқ муносабатимизни ислоҳ қилишимиз ва бунга жавобан ўзимиз яшаб турган ҳудудни яшилликка буркаш, ҳар бир қарич ерни обод қилиш ва дарахтзорга айлантиришимиз лозим деб ўйлайман.
Зеро, Президентимиз томонидан жорий йил март ойининг илк кунларидан "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ишларни жадаллаштириш бўйича берган кўрсатмаларини Навоий шаҳрида амалга оширишда навоийликлар ҳам фаол ташаббус кўрсатишларига ва ўзлари яшаб турган ҳудудда дарахт кўчатларини экишига ишонаман.
Маълумки, шаҳримиз ҳудудида йирик ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари сони кун сайин ортиб бормоқда. Ушбу ислоҳотлар халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда, экологик жиҳатдан ҳам катта масъулият юклайди.
Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг мазкур эзгу ташаббусларида фаол иштирок этиш учун, шаҳримиздаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот ва муассасалар, аҳолимиз томонидан тайёргарлик кўриш ишлари бугундан бошлаб юборилди.
Жорий йилнинг баҳор
мавсумида ҳам жами
110 минг туп манзарали ҳамда мевали дарахт кўчатлари экиш орқали, умумий 40
гектар ер майдонини кўкаламзорлаштиришни мақсад қилганмиз.
Шаҳарнинг марказий ва ички йўллари, йўллаклар ва кўп каватли уйлар атрофлари, якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудларида сўлим гўшалар барпо этиш мақсадида, Навоий иқлимига мос, кам сув талаб қиладиган кўчатларни танлаб экишни режалаштирганмиз.
Бундан ташқари, 2.5
гектар "Яшил
майдон” ва
1
гектар "Жамоат
парки”ни ташкил этиш мақсадида, "Ёшлик”ва "Ғалаба”маҳаллалари ҳудудида ер
майдонлари белгилаб олинди.
Мазкур, "Жамоат парки”да жами 1000 туп ҳамда "Яшил майдон”да жами 3000 туп арча ва сосна манзарали дарахтларини экишрежалаштирилган ва уларни парвариш қилиш учун алоҳида масъул ходимлар бириктирилади.
Кўчат экиш, боғ яратиш халқимизнинг эзгу қадрияти. Дарахт экиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш келажакда ўз самарасини беради. Зеро, бугунги саъй ҳаракат келажак учун барокот демакдир. Экилган ҳар бир туп ниҳол эртага катта дарахтга айланади. Унинг мевасию, соясидан барча бирдек баҳраманд бўлади. Олаётган ҳавомизнинг мусаффолиги таъминланади. Шунингдек, табиатни асраш ва эъзозлаш бўйича олиб борадиган ишларимиз аҳоли орасида экологик маданиятни кучайтиришга хизмат қилади. Ҳаммамизга маълумки, шаҳримиз атрофида йирик ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд. Таъбиийки, шаҳримизнинг мусаффо ҳавоси, гўзал қиёфаси, фарзандларимизга обод юртни қолдиришимиз учун ҳар биримиз масъулмиз.
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси нафақат ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш ишлари билан аҳамиятли бўлиб қолмасдан, у ҳалқимизнинг азалий анъаналари, қадриятларининг бардавомлигига хизмат қилмоқда.
Навоий шаҳримизни янада обод этиш, кўкаламзор ва гўзал яшил маконга айлантириш учун ҳар бир фуқаро камида биттадан кўчат экиб, бутун юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшиши зарур.
Азиз навоийликлар, ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил-қизларимиз барчангизни ўз ўйингизда, кўчангизда, маҳаллангизда дарахт экиб обод этишга гўзал шаҳримиз Навоийини бунданда обод боғ ичидаги бўстон шаҳарга айлантиришга чақираман.
Мазкур лойиҳада барчани бирдек масъулият билан иштирок этишга чорлайман!
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
- АСАТОВ ШОВДИР СИДИҚОВИЧ 28-"Кимёгар" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАБАЖАНОВ КАРИМЖОН АТАКУЛОВИЧ. 24-"Мустақиллик" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖУРАЕВ АЗИМ САИТОВИЧ 30-"Хончарбоғ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ПИРНАЗАРОВ АХРОР БОЛИЕВИЧ 3-"Янгиариқ” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АБДУРАХМОНОВ ТОХИР ШАВКАТОВИЧ 27-"Чинор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАҲМАТОВ ИЛҲОМЖОН ҲИКМАТОВИЧ 4-"Гулистон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- БАЗАРОВ МУҲИДДИН МУРТАЗАЕВИЧ 5-"Бинокор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАМРАЕВА МАҲФУЗА ИСЛОМОВНА 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НУННАЗАРОВ АМРИДДИН ҚУВОНДИҚОВИЧ 25-"Ишонч” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ДУЙСЕНОВ НАЛИБЕК ЮСУПОВИЧ 17-"Умид” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМОНОВ ХУСЕН ФАЙЗИЕВИЧ 23-"Турон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЛЬМУХАМЕДОВ РУСЛАН РЕНАТОВИЧ 21-"Олтин-водий” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АМИНОВ НУРИДДИН НАВРЎЗОВИЧ 18-"Баҳор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ҲАЙИТОВ РУСТАМ БУРХОНОВИЧ 10-"Зарафшон” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати. 1987 йилда туғилган. Ўзбекистон АСДП
- ЕРНАЗАРОВ ОВОД НИЗАМОВИЧ 18 "БАХОР" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖЎРАЕВ ЖАМШИД КОМИЛОВИЧ 11-"Янгиобод” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- АЗИМОВ АМИР АБРАЛОВИЧ 1965 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1993 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги
- КАДИРОВ ЧАРИБОЙ РУЗИБОЁВИЧ 7-"Бунёдкор" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- ЖАББОРОВА МАРҲАБО САТТОРОВНА 1969 йилда туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1992 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини
- УЛУҒБЕРДИЕВ НУРБЕК РУЗИЕВИЧ 14-"Меъмор” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАХМОНОВ БАХТИЁР РАЖАБОВИЧ 19-"Хумо” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- РАДЖАБОВ ИЛХОМЖОН БОЛТАЕВИЧ 26-"Ватан” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1968 йил 12 апрелда Самарқанд
- ТУРСУННАЗАРОВА КЛАРА ҒАЙБУЛЛАЕВНА 12-"Лочин” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1962 йил 28 сентябрда Навоий
- ЖАМОЛОВ ШАВҚИТДИН ШАМСИЕВИЧ 16-"Орзу” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1964 йил 29 январда Навоий вилояти Навоий туманида
- МИРЗАЕВ АЛИШЕР УМРЗОҚОВИЧ 6-"ЖАНУБИЙ" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенагиши депутати 1967 йил Навоий вилояти Нурота туманида туғилган, миллати
- ЖЎРАЕВ УЛУҒБЕК ЛУҚМОНОВИЧ 9-"ҒАЛАБА" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- НАЗАРОВ ҒОЛИБЖОН ХАЙРУЛЛАЕВИЧ 8- "ЎЗБЕКИСТОН" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати 1980 йил Навоий вилояти Навбаҳор туманида туғилган,
- ҚУРБОНОВ ФАРХОД АБСАЛОМОВИЧ 29- "ТИНЧЛИК" сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
- КАРИМОВА РАЪНО МАЛИКОВНА 22-"ГУЛЗОР” сайлов округидан Навоий шаҳар Кенгаши депутати
-
ЯВКАЧОВ ТОЛИБЖОН АБДИМАЖИТОВИЧ 15-"Мурувват” сайлов округидан
- O‘zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi