JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ҚУРИЛИШ СИФАТИ НАЗОРАТ ОСТИДА

ҚУРИЛИШ СИФАТИ НАЗОРАТ ОСТИДА

07-05-2022 17:16 Navoiy shahri » Yangiliklar

ҚУРИЛИШ СИФАТИ НАЗОРАТ ОСТИДА
ҚУРИЛИШ СИФАТИ НАЗОРАТ ОСТИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ҳамда бошқа давлат дастурлари ижроси устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика штаби аъзолари томонидан Навоий вилоятида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Хусусан, Республика бош прокуратурасининг қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи Абдурахим Мухиддинов Навоий шаҳрида ўрганиш ишларини олиб борар экан, дастлаб соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди. Бу борада масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишилиб, қурилишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилди.

Жумладан, ўрганиш давомида Навоий шаҳрида қурилаётган янги Қўғирчоқ театри биноси кўздан кечирилди ва қурилиш жараёни билан танишди. Буюртмачи, қурувчи ва пудратчилар билан учрашиб, қонун талабларининг бажарилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!