JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

19-05-2022 14:59 Navoiy shahri » Yangiliklar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Айрим ижтимоий тармоқларда "Порахўрлик авжида(ми)? Ёхуд сайлов жараёнидаги адолатсизликлар. Навоийда маҳалла раислиги учун сайлов назоратсиз ўтказилган” сарлавҳали видео мурожаат эълон қилинган эди.
Мазкур мурожаат бўйича Навоий шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Мазкур мурожаат бўйича Навоий шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.Ўзбекистон Республикасининг 15.10.2018 йилдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ЎРҚ-499-сон Қонуни билан Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ нормативлар белгиланган бўлиб, ушбу Қонуннинг   13-моддасида. Комиссияларнинг ваколатлари

ишчи гуруҳлардан фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни кейинчалик тегишли туманлар, шаҳарлар ҳокимлари билан келишиш учун қабул қилиб олади;

16-моддасида. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш

Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади.

Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди, -деб кўрсатилган.

Навоий шаҳар "Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига 5 нафар номзодлар олинган бўлиб, улардан 2 нафари, яъни Адизов Шуҳрат Сайфиддинович ва Худойбердиева Садоқат Жўрақуловналар номзодликка тавсия этилган, қолган 3 нафар номзод эса, яъни Бекмурадова Бодом Нурбаевна, Нарзуллаев Хайрулло Мухаммадович ва Рўзиев Ҳайдарқул Каримовичлар захирага олинганлиги тўғрисида мазкур Қонуннинг 16-моддасига асосан шаҳар ҳокимининг якуний хулосаси мавжуд.

Йиғилишда иштирок этиш учун сайланган 390 нафар вакилдан 265 нафари иштирок этган. Йиғилишимиз ишини бошлаш учун кворум етарли бўлган.

Раёсат аъзолари, саноқ комиссияси сайлаб олинган. Навоий шаҳар  кўмаклашувчи комиссиядан бириктирилган вакил И.Ризоқулов иштирок этган.

Ўзбекистон Республикасининг 15.10.2018 йилдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ЎРҚ-499-сон Қонунининг 20-моддасида. Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқолини) сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилади деб белгиланган ва мазкур тартиб асосида ташкил этилган, шунингдек 22-моддага ассоан Овозлар саноқ комиссияси томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилиб, 23-моддага асосан Саноқ комиссиясининг баённомаси ўрнатилган тартибда тузилиб, комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланган ва саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилиб, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланган ҳамда 24-моддага асосан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) сайлов якунлари бўйича Адизов Шуҳрат Сайфиддинович Навоий шаҳар "Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилиниб, бу қарор фуқаролар фуқаролар вакилларининг йиғилишида раислик қилувчи Г.Аджимамбетова томонидан ўқиб эшиттирилган ҳамда фуқаролар йиғини вакилларининг йиғилиши баённомаси сайлов якунларини умумлаштириш учун Навоий шаҳар комиссиясига тақдим этилган.

Ўзбекистон Республикасининг 15.10.2018 йилдаги "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги ЎРҚ-499-сон Қонунининг 25-моддасида Агар фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловида фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови фуқаролар вакилларининг йиғилишларида ўтказилган тақдирда, агар йиғилишда ҳовлилар, уйлар, кўчалардан фуқаролар вакилларининг учдан икки қисмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови давомида ёки овозларни санаб чиқишда йўл қўйилган ва овоз бериш якунларига таъсир қилган қоидабузарликлар туфайли сайлов суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин деб кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра 2022 йил 16 май куни Навоий шаҳар "Ватан” маҳалла фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлов ўтказилиши жараёнида фуқаролар йиғининнинг вакиллари йиғилишида кворум етарли бўлган ва бошқа тартиб қоидаларга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилган ҳамда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилмаганлиги аниқланган.

Ишчи гуруҳ томонидан "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 16-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатлар шаҳар ҳокими билан келишиш учун фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясига сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этилди.

Комиссия томонидан шаҳар ҳокимининг фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодлар бўйича асослантирилган хулосалари тақдим этилди ҳамда келишилган номзодлар ҳақидаги батафсил маълумотлар сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биноси ва гузарида тайёрланган махсус пешлавҳаларга жойлаштириб қўйилди.

Фуқаролар йиғини ҳудудида доимий яшовчи фуқароларнинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ишчи гуруҳи томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига 5 нафар номзодлар бўйича таклифлар тайёрланди. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги олинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!