JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » БУЮК АЛЛОМАЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

БУЮК АЛЛОМАЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА

09-09-2014 17:45 Navoiy shahri » Yangiliklar
БУЮК АЛЛОМАЛАР ЁШЛАР НИГОҲИДА
Шаҳримиздаги 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг мажлислар залида Президент Ислом Каримовнинг “Ўрта асрлар алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимида сўзлаган нутқи юзасидан тадбир уюштирилди.Уни шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатов очди ва олиб борди.
Таълим муассасалари раҳбарлари, ўқитувчи ҳамда ўқувчилар иштирокида ўтказилган мазкур йиғилишда шаҳар ҳокими истиқлол йилларида мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида батафсил тўхталди.Ўрта аср алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси бутун дунёга таътигулик аҳамиятга эга эканлиги, ҳанузгача ўша буюк инсонлар қолдириб кетган илмий мерослар бугунги кун цивилизацияси ривожига ҳисса қўшаётганлигини таъкидлади.
- Маълумки, Ўрта Осиё илмий-маданий мероси қадимий тарихга эга, - дейди Халқ таълими вазирлиги вакили Н.Каримов. – Юртбошимиз сўзлаган нутқида буюк алломаларимизнинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ҳақида тўлқинланиб гапирдилар. Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам бутун дунёда шуҳрат қозонган Абу Райхон Беруний, Ал-Хоразмий, Аҳмад-Фарғоний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби мутафаккир бобокалонларимиз томонидан амалга оширилган кашфиётлар замонавий илм-фан тараққиёти учун нақадар аҳамиятли эканлигини ёшларимизга ўргатишдан иборат.
Йиғилиш давомида шоир Бақо Саид ҳамда Навоий давлат педагогика институти ўқитувчиси Хуршид Қурбоновлар ҳам мавзуга оид маърузалари билан қатнашиб, иштирокчиларга керакли маълумотларни беришди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!