JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

19-09-2014 16:04 Navoiy shahri » Yangiliklar

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

НАВОИЙДА "ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ"

2014 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Републикаси Мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг ташаббуси билан хотин-қизлар қўмитаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда Навоий шаҳрида “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши Ижроия Қўмитаси ходимлари, партиядан сайланган вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, партия фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этишди.
Фестивал Муҳтарам Президентимизнинг Давлатимиз Мустақиллигининг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзининг мазмун-моҳиятини ёшлар ўртасида тарғибот қилиш, мамлакатимиз иқтисодий – ижтимоий ва маънавий тараққиёти йўлида ўз ҳиссасини қўшаётган, интеллектуал қобилиятли, иқтидорли  ва  ижодкор  фаол  ёшларни  рағбатлантириш, қўллаб- қувватлаш ҳамда уларнинг ўз ақл – заковатини тўла намоён этишига  кўмаклашиш мақсадида ташкил этилди.
Ватанимизнинг буюк тарихидаги энг улуғ, энг азиз бўлган Мустақиллик байрами шукуҳи сўнмаган шу кунларда Президентимиз Ислом Каримовнинг истиқлолнинг йигирма уч йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи ҳамон қалбларимизда акс-садо бериб, чуқур мазмун-моҳияти ва илгари сурилган ғоялари уни янада теран англашга ундамоқда. Айниқса, табрикдаги “Мустақиллик, истиқлол деган улуғ неъмат аввало халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир”, дея истиқлолга берилган таърифда ўзлигимизни англаш туйғусига алоҳида эътибор қаратилган.
Фестивал ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинини ўтказишдан бошланди. Унда иштирокчилар жамоларга бўлиниб, зукко ва билимдон, ҳозиржавоб эканликларини намойиш этишди. Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди. Шундан сўнг “Мустақиллик менинг тасаввуримда” лойиҳаси остида расмлар кўргазмаси очилди. Академик лицей  ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, имконияти чекланган болалар иштирокида ўтказилган ушбу кўргазмада иштирокчиларнинг ижодий ишлари экспертлар томонидан юқори баҳоланди.
Юртбошимиз раҳнамолигида навқирон авлодни жисмонан соғлом, маънан етук этиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Спортнинг барча турлари қатори шахматни изчил ривожлантириш борасида Давлатимиз томонидан улкан эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бунинг натижасида дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзбек шахмати мактабининг нуфузи тобора юксалмоқда. Шахмат бўйича ўтказилган “Мустақиллик кубоги” мусобақасида ёш шахматчилар ўз маҳоратларини яна бир бор ошириб, ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлишди.
Навоий олимпиа заҳиралари касб-ҳунар коллежида ёшлар учун ташкил этилган миллий кураш, енгил атлетика ҳамда футбол ва волейбол спорт мусобақалари ёшлар орасида жисмоний баркамолликни тарғиб қилиш, спортнинг оммавий ва миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этди.
Фестивал доирасида Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида таниқли эстрада хонандалари ижросида гала концерт уюштирилди. Унда сўз олган ЎзМТДПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спекири ўринбосари У.Мухаммедов ҳамда партия вилоят Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси Л.Облақуловлар давлатимиз мустақиллигининг 23 йиллик тантаналаридаги Президентимиз табрик сўзининг мазмун-моҳияти ва ЎзМТДП вазифалари, ёшларга яратиб берилган имкониятлар ва шарт-шароитлар ҳақида тўхталди. Таъкидланганидек, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилишни, маънавий қадриятларимизни, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини,  бой тарихий меросимизни асраб-аввайлаш ва бойитишни, миллий тикланиш ғоясини кенг тарғиб қилишни ўзининг асосий мақсадлари деб билади. Шундай экан, ЎзМТДПнинг мустақиллигимизнинг йигирма уч йиллигига бағишланган тадбирларининг асосий ва бош ғояси тарихан қисқа даврда халқимиз қандай улкан ривожланиш йўлини босиб ўтгани, “Ким эдигу ким бўлдик?” деган ҳаётий ҳақиқатни кенг ёритиб беришдан иборат.
Фестивал якунида спорт мусобақалари, “Заковат” интеллектуал ўйини, расмлар кўргазмаси ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон “Милллий тикланиш” демократик партияси Навоий вилоят Кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!