JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ БОШЛАНДИ

20-09-2014 09:37 Navoiy shahri » Yangiliklar
Спорт ишқибозларининг Осиё ўйинларига бўлган қизиқиши йилдан-йилга ортиб бораётир. Ушбу спорт беллашувлари мамлакатлар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаб, қитъамизда спорт нечоғли ривожланиб бораётганини ифода этади. Осиё Олимпия кенгаши шафелигида ўтказиб келинаётган ушбу муҳим мусобақага Корея Республикаси учинчи бор мезбонлик қилмоқда. Осиё ўйинлари 1986 йил Сеулда, 2002 йил Пусанда бўлиб ўтган эди. Жорий йилда XVII ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш ҳуқуқини машҳур порт шаҳар – Инчеон қўлга киритди. Бу ерда Осиё қитъасининг 45 мамлакатидан 13 мингдан зиёд спортчи ва делегация аъзоларини қабул қилиш учун кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилган.
Инчеон шаҳридаги марказий стадионда очилиш маросими тантаналари бошланди. Маросимнинг энг ҳаяжонли ва қизиқарли қисми – бу мусобақаларда иштирок этадиган мамлакатлар спорт делегацияларининг парадидир.
...Марказий стадионга Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини баланд тутган машҳур спортчимиз – Олимпия ўйинларининг икки карра совриндори, икки карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, дзюдочи Ришод Собиров кириб келади. Байроғимиз ортидан одимлаётган спортчи қизларимиз, алпқомат йигитларимиз орасида нуфузли халқаро мусобақаларда Ватанимиз довруғини ёяётган чарм қўлқоп усталари М.Абдуллаев, Х.Дўстматов, О.Мамазулунов, дзюдочилар Д.Чориев, С.Қурбонов, Н.Жўрақобилов, М.Фармонов, оғир атлетикачилар У.Алимов, Р.Нурудинов, енгил атлетикачилар И.Зайцев, А.Свечникова, С.Радзивил, сузувчилар А.Дерлюгов, Р.Аманова, Ю.Қўчқорова, теннисчилар Д.Истомин, Ф.Дўстов, О.Омонмуродова ва бошқалар бор.
Делегациямиз таркибидаги жами 228 спортчи 32 спорт тури бўйича мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Уларнинг қаддини баланд тутиши ва ўз кучига бўлган ишончи янги марраларни забт этишга аҳд қилганидан далолат беради.
Ўзбекистон спортчилари халқаро майдонларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда. Уларни нафақат мамлакатимиз, балки хорижий давлатларда ҳам яхши танишади.
Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаганидек, соғлом авлодни тарбиялаш – буюк давлат пойдеворини, фаровон ҳаёт асосини қуриш деганидир. Ушбу эзгу мақсадга эришиш учун мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир. Аввало, жисмонан бақувват, соғлом болаларни вояга етказиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Бу жараёнда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси муҳим ўрин тутмоқда. Жамғарманинг самарали фаолияти натижасида спорт ҳақиқатан ҳам оммавий, умумхалқ ҳаракатига, ёш авлод ҳаётининг ажралмас қисмига айланди.
Бугун мамлакатимизда 2 миллионга яқин бола спортнинг 30 дан зиёд тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Спорт таълим ва тарбия жараёни билан чамбарчас боғлиқ ҳолда изчил ривожланиб бормоқда. Юртбошимиз ташаббуси билан ўтказиб келинаётган уч босқичли ноёб спорт тизими – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада мусобақалари бунинг ёрқин исботидир.
Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда спортни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Ушбу қарорга мувофиқ спортчиларимизга замонавий меъёр ва стандартлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, тажриба ва маҳоратини ошириш, халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиши учун барча зарур шароитлар яратилди.
…Мухлислар ўзбекистонлик спортчиларни қизғин олқишлар билан кутиб оладилар. 62 минг томошабин орасида йигит-қизларимизни қўллаб-қувватлаш учун келган ҳамюртларимиз ҳам кўп. Жанубий кореяликлар ҳам спортчиларимизга алоҳида хайрихоҳлик билдираётгани диққатга сазовордир. Улар жамоамиз аъзоларига улкан зафарлар тиламоқда.
Олимпия ҳаракати ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган Ўзбекистон спортчилари учун Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиш устувор вазифалардан биридир. Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси томонидан Ўзбекистон Марказий Осиёда спорти ривожланган марказ сифатида стратегик муҳим мамлакатлар қаторига киритилган.
...Стадионда қитъамизнинг 45 мамлакати спортчилари саф тортди.
Осиё Олимпия кенгаши президенти Шайх Аҳмад ал-Фаҳд ас-Сабоҳ барчани ушбу спорт байрами билан қутлади. Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэ Осиё ўйинларини расман очиқ деб эълон қилди.
Осиё ўйинлари мадҳияси янграб, XVII ёзги Осиё ўйинлари байроғи кўтарилди. Спортчилар ва ҳакамлар қасамёд қабул қилди. Ўйинларнинг муваффақиятли ўтиши, халқлар ўртасида тинчлик, ҳамжиҳатлик ва фаровонлик рамзи сифатида машъалани ёқиш очилиш маросимининг энг ҳаяжонли дамлари бўлди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, Ўзбекистон спортчилари қитъамизда ўз ўрнига эга бўлди. 1994 йил Хиросимада (Япония) бўлиб ўтган XII Осиё ўйинларида илк бор иштирок этган спортчиларимиз юксак натижаларга эришди. Ўзбекистонлик футболчилар ушбу нуфузли турнирда ғалаба қозонгани барча спорт ишқибозларининг ҳалигача ёдида. Умуман олганда, спортчиларимиз Хиросимада Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жами 40 медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида 42 давлат орасида бешинчи ўринни эгаллади.
1998 йили Бангкокда (Таиланд) ўтказилган XIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон спортчилари жами 40 медални қўлга киритди ва 44 мамлакат орасида саккизинчи ўринга сазовор бўлди.
2002 йили Пусанда ўтган XIV Осиё ўйинларида Ўзбекистондан спортнинг 24 тури бўйича 175 спортчи қатнашди. Мусобақаларда ҳамюртларимиз қўлга киритган 51 медалнинг 15 таси олтин эди. Умумжамоа ҳисобида мамлакатимиз бешинчи ўринни эгаллади.
2006 йили Доҳада (Қатар) ўтган XV ёзги Осиё ўйинларида спортнинг 31 тури бўйича 238 вакилимиз иштирок этди. Полвонларимиз Осиё ўйинлари дастурига намойиш турнири сифатида биринчи марта киритилган кураш беллашувларида ҳам қатнашди. Улар жами 39 медаль, жумладан, 10 олтин медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида еттинчи ўринни қўлга киритди.
Гуанчжоуда бўлиб ўтган XVI ёзги Осиё ўйинларида 200 нафардан зиёд спортчимиз 32 спорт тури бўйича иштирок этди. Улар енгил атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, бокс, эркин кураш, шахмат, трамполин, спорт ва бадиий гимнастика каби спорт турларида муваффақият қозонди. Мамлакатимиз спортчилари жами 56 медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, XVII ёзги Осиё ўйинлари бошланди. Олдинда кўплаб мусобақалар бўлиб ўтади. Спортчиларимизга юксак ғалабаларни қўлга киритиш ва медалларга сазовор бўлишда омад тилаймиз.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги интернет хабаридан олинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!