JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ШАРАФЛИ МЕҲНАТИМ – БАХТИМ, ҒУРУРИМ

ШАРАФЛИ МЕҲНАТИМ – БАХТИМ, ҒУРУРИМ

22-09-2014 09:20 Navoiy shahri » Yangiliklar

ИСТИҚЛОЛ САОДАТИДАН РУҲЛАНИБ...

Мустақиллик шукуҳи билан яшаётган ҳар бир юртдошимиз бугун «Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» шиорини қалбга жо этган ҳолда эзгу мақсадлар, некбин орзулар сари интилмоқда. Ҳар жабҳадаги янгиланиш, тараққиёт ва юксалиш нафаси дилларга жўшқин туйғуларни солмоқда.

Истиқлол йилларида бунёд этилган бир-биридан кўркам ва замонавий таълим муассасалари, уларда таҳсил олаётган баркамол авлодга қараб, ҳавасим келади. Бир пайтлар мактабда ўқиб юрган кезларимни эсласам ва ўзим ўқиган таълим муассасаси билан ҳозирги мактаб, қоллеж ва лицейларни таққосласам, улар ўртасида улкан фарқ борлигини ҳис қиламан. Бизнинг ўқувчилик йилларимизда бугунгидек катта имкониятлар, қулай шароитлар яратилмаганди. Мустақилликка эришилгачгина давлатимиз томонидан таълим соҳасига жиддий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатила бошланди. Фарзандларимиз бугунгидай кенг, ёруғ ва барча қулайликларга эга билим масканларида таҳсил олишаётганидан кўнглимизда фахру ғурур, шукроналик ҳиссини туямиз.

ШАРАФЛИ МЕҲНАТИМ – БАХТИМ, ҒУРУРИМ

ШАРАФЛИ МЕҲНАТИМ – БАХТИМ, ҒУРУРИМ

Мен она Ватанимнинг энг бахтиёр фарзандларидан бириман. Чунки ўзим севган ўқитувчилик касбида ишлаб, Навоий давлат педагогика институтида талабаларга инглиз тилидан сабоқ бериб келаяпман. Педагогик фаолиятим давомида доимо замон билан ҳамнафас бўлишга, ўз устимда тинимсиз ишлашга ва дарсларда таълимнинг янгича, ноанъанавий услублардан унумли фойдаланишга ҳаракат қиламан. Бундан ташқари, шаҳримиздаги «Navoi smart time» нодавлат таълим муассасаси раҳбари вазифасида ҳам сидқидилдан меҳнат қилаяпман.

Маълумки, мустақиллик йилларида хорижий тилларни ўрганишга эътибор ва эҳтиёж ортди. Айниқса, турли чет тилларини ўрганиб, дунёвий илм сирларини пухта ўзлаштираётган, нуфузли институтларда таҳсил олиб келаётган, шу аснода жаҳондаги тенгдошларига ҳар жиҳатдан бемалол бўйлашаётган ёшларимиз сафи янада кенгайди. «Navoi smart time» тил ўрганиш марказида ана шундай интилувчан, тиришқоқ ва қобилиятли ёшларга рус, корейс, инглиз тилларини чуқур ўргатиб келаяпмиз.

2009 йилда Малайзиядаги Халқаро тиллар институтида ўз касбий кўникма ва малакамни ошириб келдим. 2012 йил инглиз тили ўқитувчилари ўртасида ўтказилган «Мустаҳкам оила ва мен» мавзуидаги иншолар танловининг республика босқичи ғолиби бўлдим. Ёшларга инглиз тилини ўргатишга доир учта услубий қўлланмам чоп этилди. 20 дан ортиқ илмий мақолаларим босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди. Буларнинг барчаси изланишларим, қолаверса, юртимизда ўқитувчилар меҳнатининг қадр топаётгани, улар фаолиятига қаратилаётган улкан эътибор натижаси, десам муболаға бўлмайди.

ИЗЛАНИШ ЮТУҚЛАРГА ЙЎЛ ОЧАДИ

Ҳозирги пайтда илмий изланишларимни давом эттирган ҳолда «Педагогика олийгоҳларининг таълим жараёнида электрон муҳитдан фойдаланиш» мавзуида изланиш олиб бораяпман. Мақсадим чет тилларини ўрганишга аҳд қилган, бахту саодат калитини илм-маърифатда деб билган ўқувчи ва талабаларга чуқур билим беришдир. Айниқса, хорижий тилларни яхши ўрганган, бугунги кунда турли нуфузли олий таълим даргоҳларида таҳсил олаётган, ўз касбининг билимдони бўлиб, она Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилаётган шогирдларим ютуқларини кўрганимда, меҳнатларим бесамар кетмаётганидан беҳад ғурурланиб кетаман. Истиқлол саодатидан руҳланиб, бугунги кунда ёш авлодга таълим-тарбия бериб келаётган ҳар бир устоз-мураббийлар қалбида ҳам ана шундай ифтихор, фахр ҳисси жўш ураётган бўлса, ажаб эмас.

Санобар ХЎЖАНАЗАРОВА,

«Navoi smart time» нодавлат

таълим муассасаси раҳбари.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!