JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯДА

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯДА

22-09-2014 09:29 Navoiy shahri » Yangiliklar

Савол: – Назорат тарозилари қаерларга ва қандай ҳолатларда ўрнатилиши талаб этилади?
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарорининг 9- ва 10-бандларида назорат тарозиларини ўрнатиш қоидалари белгилаб берилган. Тарозилар ва бошқа ўлчов асбоблари сотувчи ходимларнинг иш жойларида харидорлар товарни тортиш ва ўлчаб беришнинг бутун жараёнини кўрадиган қилиб ўрнатилиши керак. Тарозиларни пештахтанинг фасадига томон бурчак остида ўрнатиш, уларнинг олдини товарлар, дарпардалар, инвентарь ва бошқа нарсалар билан тўсиб қуйиш тақиқланади. Савдо залларида харидорларга қулай жойда назорат тарозилари ва бошқа ўлчов асбоблари ўрнатилган бўлиши керак.
3 та ва ундан кўп иш ўринли озиқ-овқат дўконларининг савдо залларида назорат тарозилари ўрнатилиши керак. Майдони 1500 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган савдо залларида назорат тарозилари икки жойда ўрнатилади.

Савол: – Узоқ муддат фойдаланилаётган товарларнинг техник паспортларида улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар қайси тилларда берилиши мумкин.
Жавоб: – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарорининг 16-бандида “сотувчи, товарлар ва уларни тайёрловчилар тўғрисидаги маълумотлар харидорлар эътиборига давлат тилида етказилади, шунингдек бошқа тилларда такрорланиши мумкин”лиги белгилаб қўйилган.
Савол: – Истеъмолчи сифатида ҳуқуқларимиз бузилганда қандай ҳужжатлар тақдим этилгач, ҳуқуқларимиз ҳимоя қилинади.
Жавоб: – Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 13-моддасига асосан “истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни тақдим этган тақдирда кўриб чиқилиши”  белгилаб қўйилган.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!