JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР – ШАҲРИМИЗ КЎРКИ

ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР – ШАҲРИМИЗ КЎРКИ

22-09-2014 12:11 Navoiy shahri » Yangiliklar
ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР – ШАҲРИМИЗ КЎРКИ
ЗАМОНАВИЙ МЕЪМОРЧИЛИК НАМУНАЛАРИ
Бунёдкор, яратувчан халқимиз азал-азалдан гўзал меъморчилик намуналарини барпо этиб, улардан самарали фойдаланиб келишган. Бу анъаналарни давом эттириб келаётган замондошларимиз бугун ҳам бир-биридан сервиқор, ҳашаматли иншоотлардан фойдаланиб, фаровон ҳаёт кечириб келишмоқда. Мустақиллик йилларида Навоий шаҳрида ҳам кўплаб турар жой бинолари барпо этилиб, у мамлакатимизнинг энг чиройли шаҳарларидан бирига айлангани қалбларимизни қувончга тўлдиради.
Шаҳримизнинг 17-даҳасида янгидан барпо этилаётган “Garden House” кўп қаватли турар жой биноси жаҳондаги энг машҳур давлатларнинг биноларидан асло қолишмайдиган замонавий дизайн асосида қурилаяпти дейиш мумкин. “Навоий Комфорт Қурилиш Сервис” масъулияти чекланган жамияти томонидан бунёд этилаётган тўққиз қаватли мазкур бино қурилиши ва архитектураси ўзига хос кўринишда лойиҳалаштирилгани билан аҳамиятлидир. 1,1 гектар майдонда кечаётган қизғин қурилиш жараёнларини кўздан кечирар эканмиз, бу ерда ишлаётган қўли гул уста-қурувчиларнинг шижоатли меҳнатига гувоҳ бўлдик.
ЗАМОНАВИЙ УЙЛАР – ШАҲРИМИЗ КЎРКИ
– Жорий йилда қурилиши бошланган ва 2015 йил охиригача битказилиши кўзда тутилаётган ушбу турар жой биносининг бошқа иншоотлардан фарқи унинг ноанъанавий кўриниши, яъни қанот ёзиб турган қуш кўринишида бунёд этилаётганидир, – дейди МЧЖ раҳбари Фарҳод Сирожов. – Айрим қурилиш жиҳозларини Хитой, Дубай ва Германия каби давлатлардан олиб келмоқдамиз. Уйнинг биринчи қаватида Европа андозалари асосида оилавий Боулинг маркази ташкил этилиши кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу қават болалар учун хориждан келтириладиган 30 турдаги ўйин аттракционлари ўрнатишга ҳамда замонавий турк ва европа таомлари ошхонасига мослаб қурилади. Бундан ташқари, флора ва фауна майдони, кичик ҳавзали аква паркни ҳам шу қаватда ташкил этишни режалаштираяпмиз. Албатта, ҳар бир қаватда хоналарга ёруғлик тушиши, иссиқлик, ҳарорат, газ, электр энергияси, канализация тармоқлари, иморатнинг зилзила ва ёғингарчиликларга чидамлилиги жиҳатлари лойиҳа муаллифлари эътиборидан четда қолмаган.
Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, қурилиш майдонида астойдил ишлаётган бинокорлар меҳнатини кузатар эканмиз, улар билан ёнма-ён туриб, тегишли кўрсатмаларни бераётган муҳандис Обид Ҳамидовни суҳбатга чорладик.
ЯНГИ БУНЁДКОРЛИК НАМУНАЛАРИ
– Ўзига хос услуб ва меъморчилик ечимига хос кўринишда бунёд этилаётган “Garden House” кўп қаватли турар жой биносининг 2-қаватида ишбилармонлар аҳолига хизмат кўрсатувчи кичик маиший хизмат ва замонавий тиббиёт нуқталарини, жумладан, стоматология хонаси, дорихона, мини банк, сартарошхона, тикувхона, фитнес клуб, теннис хонаси ва ҳар хил ўқув марказларини очишига мўлжаллаб қурилаяпти, – дейди суҳбатдошимиз. – Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бинонинг учинчи-тўққизинчи қаватларидаги хонадонлар аҳоли истиқомат қилиши учун мўлжалланган бўлиб, улар миллий ва замонавий дизайнда безалиб, ички хоналар уй эгасининг диди ва хоҳиши асосида қурилади. Қурувчилар улар учун узун йўлакли коридорни, овал шаклидаги ошхонани, классик услубдаги меҳмонхона ва дам олиш хоналарини таклиф этишади.
Суҳбатимиз жараёнида муҳандис бизга уйнинг балкон қисми ўзига хос дизайндаги оригинал лойиҳа асосида қурилаётганини, у болалар учун ҳам хавфсиз, қулай бўлиб, уй эгаси ихтиёрига кўра балконда кичик боғ ёки мини ошхона ҳамда ўтириш ва овқатланиш учун сўрилар қурдириши мумкинлигини ҳам маълум қилди.
– Келажакда уйнинг ҳар бир қаватидаги маиший хизмат хоналари, офислар, болалар, катталар учун мўлжаллаб барпо этилаётган спорт хоналари, дам олиш жойлари – барча-барчаси уйғунликда шаҳримизнинг энг гўзал ва бетакрор меъморчилик намунасини ташкил этиши, шубҳасиз, – дейди бу ерда ишлаётган қурувчилардан бири Илҳом Тешаев. – Иншоот лойиҳасига кўра уй олдида кичик кўл ҳам барпо этилиб, унинг атрофида сайр қилиш учун йўлакчалар, дам олиш айвончалари, сунъий чим қопламали ўйин майдони бўлиши ҳамшаҳарларимизга ҳар жиҳатдан манзур бўлса, ажаб эмас.
Шу ўринда бино ижодкорлари келгусида бу ерда алоҳида спорт майдони ҳам қурилишини, ишдан сўнг дам олувчилар учун замонавий сайр майдончаси, автотураргоҳ ҳам ташкил этилишини айтиб ўтишди.
Мустақил давлатимиз ҳар томонлама тараққий этиб, дунё аҳлини лол қолдираётган бир пайтда ташаббускор, янгиликка ўч, яратувчан меъмор ва қурувчиларимиз шундай бетакрор ва ҳашамдор иншоотларни қуриб, шаҳарларимиз ободлигига, халқимизнинг турмуш маданиятини юксалтиришга ўзларининг беқиёс ҳиссаларини қўшиб келаётгани таҳсинга лойиқ. Бу эса замон руҳига ҳамнафас бўлиб яшаётган ҳар бир инсон қалбида янада ёруғ ниятларни уйғотади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!