JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЭЛГА МАНЗУР

СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЭЛГА МАНЗУР

23-09-2014 14:02 Navoiy shahri » Yangiliklar
СИФАТЛИ МАҲСУЛОТЛАР ЭЛГА МАНЗУР
Жорий йилда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳузурида ўз фаолиятини бошлаган “Касаба чевар” масъулияти чекланган жамияти ана шундай эзгу мақсадларда ташкил этилди. Жамият қошидаги янги тикув цехига ўн тўрт нафар хотин-қиз ишга олинди.
– Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳисобидан 33 миллион сўм маблағ сарфланиб, 15 та тикув машинаси сотиб олинди, – дейди МЧЖ директори Аваз Худоёров. – Бу ерда кунига 100 га яқин маҳсулот тайёрланмоқда. Ишчиларимиз учун барча қулай шароитлар яратилган. Уларнинг 8 нафари коллежни тамомлаган қизлардир. Ватанимиз тараққиёти, элимиз фаровонлигини оширишга озгина бўлса-да, ҳисса қўшаётганимиздан хурсандмиз.
Айни пайтда моҳир чеварлар томонидан спорт кийимлари, ўқувчилар учун мактаб формалари, ёстиқ жилдлари ва чойшаблар, болалар, эркаклар ҳамда хотин-қизлар кийимлари тайёрланмоқда. Замонавий кўринишдаги, нафис ва бежирим маҳсулотлар харидорларга манзур бўлаётир. Эндиликда улар ўз маҳсулотларини ички бозорга ҳам сотишни йўлга қўйишди.
Цехдаги меҳнат жараёнларини кузатар эканмиз, қўли қўлига тегмай ишлаётган ишчилардан бирини суҳбатга тортдик.
– Коллежни тугатиб, шу ерга ишга кирдим, – дейди Дилшода Набиева. – Тикувчилик ўзига яраша дид, қунт ва маҳоратни талаб этади. Коллежда ўқиб юрган пайтимдаёқ бу ҳунарни пухта ўрганиб олгандим. Янги дизайн ва ҳар жиҳатдан қулай кўринишда тайёрланаётган буюмларимиз мижозларга манзур бўлаётгани, буюртмачилар сони кўпаяётгани бизни янада қизиқиш билан ишлашга, интилувчанликка, изланишга ундамоқда. Меҳнат қилишимиз
учун барча шароитлар яратилган. Ҳозирда устозим Лола Худоёровадан тикувчиликнинг янги-янги усулларини ўрганяпман.
“Касаба чевар” жамоаси келгусида ўз маҳсулотларини бошқа вилоятларга ҳам сотишни, шу билан бирга Самарқанддаги бир нечта текстил корхоналари билан ҳамкорликда ишлаб, фаолият кўламини бунданда кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу эзгу мақсадлар амалга ошса, келажакда цехда яна янги иш ўринлари яратилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!