JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » MIT.uz — миллий интернет танлови ғолиби билан танишинг

MIT.uz — миллий интернет танлови ғолиби билан танишинг

25-09-2014 12:14 Navoiy shahri » Yangiliklar

MIT.uz — миллий интернет танлови ғолиби билан танишинг

“Туркистон” саройида "ICTWEEK” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида "MIT.uz”–миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтганлиги ҳақида “Kamolot.uz” интернет сайтида ахборот берилган.

Ахборотда қайд этилишича мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014йил 6февралдаги ПҚ-2124-сонли Қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида 2014 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ ташкил этилди.

Тантанали тақдирлаш маросими расмий бошланишидан аввал, "Туркистон” саройининг фойесида танлов иштирокчиларининг танловга тақдим этган ишларидан фотокўргазма ташкил этилди. Бундан ташқари Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари томонидан тайёрланган техник ишланмалар, дастурлар намойиши ўтказилди ҳамда бу кўргазмалар маросимга ташриф буюрган меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Аста-секинлик билан тадбирнинг асосий қисми яъни танлов ғолибларининг тақдирлаш маросими бошланди. Томошабинлар орасидан доира садоси билан кириб келган ёш доирачилар тадбирни очиб беришди. Доира садоси аста-аста тўхтаб, зал бўйлаб қоронғулик ҳукм сурди. Қоронғулик бағридан қизил, кўк ранглар жилоси замонавий рақс ҳаракатлари билан нур бағишлади. Ана шу тариқа MIT.uz — миллий интернет танловининг тантанали маросими старт олди.

Ана шу тадбирда иштирок этиб қайтган Навоий шаҳридаги “NAV.UZ” Интернет маркази раҳбари Норбек Арзиев MIT.uz  миллий интернет танловида "Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаёт акс этган энг яхши сайт" номинацияси бўйича республикада II-ўринга сазовор бўлди.

MIT.uz — миллий интернет танлови ғолиби билан танишинг

Н.Арзиевни бугун нафақат шаҳарда балки республикада ҳам миллий интернет ривожига қўшаётган ҳиссасини билан яхши билишади. Ушбу марказни юритиш билан бирга у вилоятдаги кўпгина маҳаллий ҳокимият ва ташкилот ҳамда корхоналарнинг электрон сайтларини яратган.

Ўзи етакчилигидаги ташкил этилган “Nav.uz” сайтида Навоий шаҳри, вилояти, унинг узоқ ва чекка ҳудудларида яшовчи ёшлар ҳаёти, уларнинг ҳаётдаги қизиқишлари, жамиятга кўрсатаётган ёрдами ҳақида янгилик ва қизиқарли материаллари билан бойитиб келмоқда.

У бундан олдин ҳам ана шу каби республика тадбирларида қатнашиб, бир неча марта олий ўринларга сазовор бўлган. Биз ҳамшаҳаримизни юқори ўринни олганлиги билан чин юракдан табриклаймиз!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!