JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ИШ БОШЛАДИ

ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ИШ БОШЛАДИ

30-09-2014 15:14 Navoiy shahri » Yangiliklar
Аввал хабар қилганимиздек, халқ депутатлари Навоий  шаҳар Кенгашининг қарори  билан шаҳар сайлов комиссияси тузилди.
Унинг биринчи ташкилий йиғилиши бўлиб, ташкилий йиғилишда комиссия аъзолари  шаҳар сайлов комиссияси раиси ўринбосарлигига шаҳар фаоли Наврўзов Рамазон Файзуллаевични ва комиссия котиблигига эса Навоий вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ҳамидов Мансур Абдулхалилович номзоди тасдиқланди.
Ташкилий йиғилишда комиссия аъзолари ўртасида вазифалар тақсимоти белгиланиб, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича олдинда турган вазифалар белгилаб олинди.
Навоий шаҳар сайлов комиссияси раиси
Халилов Шуҳрат Рахимович
1959 йилда Навоий туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий, 1984 йил, Тошкент давлат университетини география ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилалик, 2 нафар қизи ва 1 нафар ўғлини вояга етказган. 2014 йилдан бошлаб Навоий вилоят касаба уюшма  ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.
Иш фаолиятини 1984 йилда Навоий тумани ижроия қўмитаси тарихий ёдгорликларни мухофаза қилиш жамияти масъул котиблигидан бошлаб, шу ерда 1992 йилгача турли вазифаларда ишлаган. 1992 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача вилоят касаба уюшмалари тизими ишлаб келмоқда.
Навоий шаҳар сайлов комиссияси раиси ўринбосари
Наврўзов Рамазон Файзуллаевич
У 1955 йилда Навоий вилоятининг Кармана туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 1978 й. Тошкент политехника институтини муҳандис-механик мутахассислиги ва 1989 йилда Вильнюс олий партия мактабини сиёсатшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилалик, 3 нафар ўғли ва 2 нафар қизларини вояга етказган.
Р.Наврўзов меҳнат фаолиятини Навоий тоғ металлургия комбинатида чилангарликдан бошлаб, кейинчалик турли вазифа ва лавозимларда фаолият юритган. 1993-2003 йилларда шаҳар ҳудудида жойлашган  28803-ҳарбий қисм ва 34051-ҳарбий қисмлар командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ва 2003 йилдан 2014 йилгача Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Навоий вилоят кенгаши раиси лавозимларида ишлаган. Айни кунда пенсияда бўлишига қарамасдан шаҳар ҳаёти билан боғлиқ тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Навоий шаҳар сайлов комиссияси котиби
Хамидов Мансуржон Абдулхалилович

Навоий вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошқарма бошлиғи ўринбосари
У 1983 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган. Миллати ўзбек, маълумоти олий, 2005 йил, Ўзбекистон Миллий университетини сиёсатшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. Оилалик 1 нафар қизини тарбияламоқда.
М.Хамидов ўз иш фаолиятини “Спорт”, “Ўзбекистон футболи” газеталарида жамоатчи мухбирлигидан бошлаган. Кейинчалик Тошкент  шахар ҳокимлигида, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида, Республика Маънавият тарғибот маркази Тошкент вилоят бўлимида, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Тошкент ва Навоий вилоятлари филиалида, Навоий вилоят ҳокимлигида турли вазифаларда фаолият юритган. 2011-2013 йилларда “Ўзбектуризм” Миллий компанияси Навоий вилояти “Саёҳат ва экскурсиялар бюроси” раҳбари бўлиб ишлаган. 2014 йилдан эса Навоий вилояти Маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!