JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ

03-10-2014 16:17 Navoiy shahri » Yangiliklar
Халқимиз азал-азалдан устозларни эъзозлаб, уларга катта ҳурмат билан қарашган. Шунинг учун “Устоз отангдек улуғ”, деган пурҳикмат нақлда ҳам ўқитувчи ва мураббийларга бўлган самимий эҳтиром намоён.
УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ
УСТОЗЛАРГА ЮКСАК ЭҲТИРОМ
Х.Ибраимов, Навоий давлат педагогика институти ректори, Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу қадриятлардан биридир. Мустақиллик туфайли барча соҳалар қатори ўқитувчи касбини эъзозлаш, унинг меҳнатини қадрлаш ва муносиб рағбатлантириш таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишига айланди. Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида юртимизда биринчи октябрь санасининг Ўқитувчилар ва мураббийлар куни сифатида умумхалқ байрами деб эълон қилингани ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунаси эканлиги таъкидланган.
Минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини жо этадиган, ўз ўқувчиларига ҳаёт мактабини ўргатадиган мўътабар зот – ўқитувчининг бу қадар юксак қадр топиши, жамиятдаги мавқеи юксалиши замирида, аввало, мамлакатимизнинг мустақилликка эришиши ва Президентимизнинг доимий эътибори ҳамда ғамхўрлиги мужассам эканлигини эътироф этиш жоиз.
Янги, замон талабларига мос умумтаълим масканларини барпо этиш, мавжудларини реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компьютер ускуналари билан таъминлаш, таълим сифати ва мазмунини янада такомиллаштириш имконини бермоқда. Кейинги йилларда юртимизда жами 6544 умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жумладан, 275 та янги мактаб биноси барпо этилди, 1757 мактаб капитал реконструкция қилинди, 2866 мактаб капитал, 1646 мактаб жорий таъмирдан чиқарилди. Бу борадаги ишлар ихтисослашган мактаблар, махсус мактаб-интернатлар, Меҳрибонлик уйлари, таълимдан ташқари муассасаларни ҳам қамраб олмоқда.
2014-2015 ўқув йилида 2,6 миллион ўқувчи 575 номдаги 25 миллион нусха дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминландилар. Биргина вилоятимизнинг 355 та умумтаьлим мактабларига бу йил илк бор 18047 бола биринчи синфга қадам қўйди. Уларга 12 турдаги Президент совғалари топширилди.
Бундан ташқари, ўтган давр мобайнида ўқувчиларимиз мустақил Ўзбекистон вакиллари сифатида халқаро фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, 150 дан зиёд олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритгани, нуфузли санъат фестиваллари ва танловларида 670 дан ортиқ совринли ўринларни эгаллагани, халқаро спорт мусобақаларида эса 1280 та олтин, 1170 та кумуш ва 1590 та бронза медали соҳиби бўлгани мисолида  юртимизда болалар спортини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар самарасини яққол кўришимиз мумкин. Нанкин (Хитой)да ўтказилган  II Олимпия ўйинларида иштирок этган 28 спортчимизнинг 4 олтин, 3 кумуш, 3 та бронза медалларни қўлга киритгани – бу ёшларимизнинг юксак жасорат ва  шижоати ҳамда устозларнинг беқиёс хизмати намунасидир.
Ана шундай авлодни тарбия­лашдек ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган буюк вазифани ўз зиммасига олган, бу йўлда ўзини аямасдан меҳнат қилаётган фидойи ўқитувчи ва мураббийларга ҳар қанча тасанно айтсак, таъзим қилсак, арзийди, албатта.
Айни шу кунларда педагог ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш, иш ҳақини ошириш бўйича янги тизимнинг жорий этилиши, малака ошириш курсларида таълим олиб қайтаётганларнинг иш ҳақини тўлиқ сақлаш борасидаги қарорлар  ўқитувчи, мураббийларга бўлган давлатимизнинг юксак эътиборидир. Шу борада  жонкуярлик ва фидоийлик кўрсатаётган инсонларни Ватанимизнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги руҳида ҳар томонлама соғлом ва баркамол қилиб вояга етказиш, уларга фан асосларини ҳамда замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги жонкуярлиги, таълим-тарбия соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларнинг Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланганлиги эса уларга кўрсатилаётган эҳтиромнинг яна бир намунаси бўлди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!