JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

03-10-2014 16:22 Navoiy shahri » Yangiliklar
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
М.РАҲМОНОВ, Оқтош жомеъ масжиди имом хатиби.
Қурбон ҳайити халқимизнинг энг азалий диний байрамларидан биридир. Ҳар йили бу айём юртимизда катта шодиёна билан нишонланади. Истиқлол йилларида Президентимиз раҳнамолигида Рамазон ва Қурбон ҳайити кунларини муносиб нишонлашга, диний анъана ва қадриятларни тиклаш ҳамда уларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 26 сентябрдаги Қарорига мувофиқ бу йил 4 октябрда нишонланадиган Қурбон ҳайити куни дам олиш куни деб белгиланди. Айни пайтда Навоий шаҳрида ҳам ушбу муборак санага қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
– Халқимиз орасида меҳр-оқибат, аҳиллик, ҳамжиҳатлик муносабатларини мустаҳкамлашда, ёш авлодни ватанпарварлик, урф-одатларимизга садоқат ва ҳурмат руҳида тарбиялашда бу каби миллий байрамларнинг ўрни жуда муҳим, – дейди Алишер Навоий номидаги вилоят масжиди муаззини Нуров Комилжон Мардон ўғли. – Шаҳримизда ҳам байрам олдидан аҳоли яшаш жойлари, қабристонлар, маҳалла гузарлари, кўчалар ва бошқа зиёратгоҳ гўшалар тозаланди. Ён-атроф саранжом-саришта ҳолга келтирилди. Бу муборак кунда инсонлар яқинлари ҳолидан хабар олишиб, ёши улуғларни зиёрат қилишади, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатишади. Қурбон ҳайити айнан ана шун­дай анъана ва эзгу амаллар ижобати би­лан барчамиз учун гўзал ва қадрли саналади.
Дарҳақиқат, эзгулик нурларига йўғрилган ушбу кунда эрта тонгдан масжидларимизда ҳайит намози ўқилади. Шу билан бирга қариялар, касалманд ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинади. Хонадонларда байрам шукуҳи ҳукмрон бўлиб, одамлар бир-бирини меҳр-мурувват айёми билан қутлайдилар.
Истиқлол шарофати билан диёримизда динимизни қадрлаш, унга оид маросимларни ўтказиш, масжидларга бориб, эмин-эркин ибодат қилиш имконияти яратилди. Шундай фараҳбахш кунларда Қурбон ҳайитининг катта байрам сифатида қарши олинаётгани ҳар бир юртимиз мусулмонлари қалбига олам-олам қувонч ва сурур бахш этмоқда.

Бурное развитие в республике интерактивных услуг – это не очередной новомодный тренд, а насущная потребность,  которая позволяет вывести социально-экономическую ситуацию в стране на качественно иной уровень.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!