JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

10-10-2014 18:27 Navoiy shahri » Yangiliklar
ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида 6 октябрь куни Андижон вилоятига ташриф буюрди.
Андижон вилояти улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўринга эга. 2013-2015 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида шу йилнинг январь-сентябрь ойларида умумий қиймати 253 миллиард сўмлик 2 минг 815 лойиҳа амалга оширилди ва 24 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Президентимиз Олтинкўл туманидаги “Кўҳна водий баҳори” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, фермерлар, вилоят фаоллари билан суҳбатлашди.
Фермерлар билан мулоқот чоғида одамларнинг яшаш тарзи, онгу тафаккури ўзгараётгани, шаҳар ва қишлоқларимиз кундан кун чирой очиб бораётгани, буларнинг барчаси мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик шарофати экани таъкидланди. Ёшларимиз ҳеч кимдан кам бўлмай улғайиб, барча соҳаларда катта ютуқларга эришаётгани халқимиз қалбини ғурурга тўлдираётгани алоҳида қайд этилди.
Шунингдек, юртбошимиз тумандаги “Далварзин” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бунёд этилган замонавий уй-жой массивини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ аҳли ҳеч кимдан кам бўлмай яшашга ҳақли эканини ва бу йўлда амалга оширилаётган ишларни изчил давом эттириш ҳамда мунтазам такомиллаштириб бориш лозимлигини таъкидлади.
ЎзА. (расм Gazeta.uz.дан олинди)

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!