JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

ХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

14-10-2014 10:42 Navoiy shahri » Yangiliklar
Жорий йилнинг 6-8 октябр кунлари Тошкент шаҳрининг “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар залида “Ипак йўлидаги туризм”  20-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтди.
ХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ ХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИХАЛҚАРО САЙЁҲЛИК ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 6-8 октябр кунлари Тошкент шаҳри Тошкент Халқаро Туризм кўргазмасининг 20-йиллик юбелейига мезбонлик қилди. Мазкур кўргазма 2014 йил 6 октябр куни “Узбектуризм” миллий компанияси бошқарув раиси Фаррух Ризаев, БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ижрочи директори Шахзонг Зу, Туркия туризм вазири Абдуррахмон Арижи ҳамда таниқли рассом Леким Ибрагимов иштирокида очиб берилди.
“Ўзбектуризм” миллий компанияси ва “Буюк ипак йўли” реклама агентлиги томонидан БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти кўмагида ташкил этилган мазкур анжуманга Ўзбекистон, Россия, Испания, Австрия, Швейцария, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Малайзия, Бирлашган Араб Амирликлари, Таиланд, Сингапур, Чехия, Латвия, Польша, Индонезия, Эрон, Туркия каби қирқдан ортиқ мамлакатлар ҳамда юртимиз шаҳарларидан 300 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари ва меҳмонхоналар ҳамда 120 мингдан зиёд иштирокчилар ташриф буюрди.
Ярмарка иштирокчилари соҳадаги ютуқлар, янгиликлар билан танишди. Миллий ва халқаро сайёҳлик ташкилотлари, меҳмонхона ва ресторанлар, музейлар, банк хизматлари, суғурта компаниялари ҳамда оромгоҳлар вакиллари иштирок этган ушбу ярмаркада мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ва таклиф этилаётган хизматлар, хушманзара табиатимиз ва ноёб меъморий обидаларимиз акс этган экспонатлар, халқ ҳунармандлиги буюмлари кенг намойиш этилди.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат миллий павильони” стендлари, “Миллий таомлар фестивали”, “Шарқ бозори” экспозицияларида ўзбек миллий таомлари ва ҳар хил мева-сабзавотлардан татиб кўриш, “Ҳунармандлар шаҳарчаси” бўлимида миллий ҳунармандлик буюмлари ярмарка иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларнинг сайёҳлик салоҳияти билан кенг танишди. Жумладан, Навоий вилояти ҳам ўзининг миллий стенди билан иштирок этди ҳамда вилоятнинг тарихий масканлари акс эттирилган стенд хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва иштирокчиларни ўзига жалб этди. Айниқса, хорижлик сайёҳларда вилоятимизнинг “Нурота”, “Сармишсой”, “Работи Малик” каби кўп йиллик тарихга эга қадамжолари ва Айдаркўл қатнашчиларда қизиқиш уйғотди. Ҳатто кўплаб сайёҳлар ҳамда ҳамюртларимиз Конимех туманида жойлашган ўтовлардаги дам олиш оромгоҳлари, туялар орқали чўл бўйлаб сайр қилиш истагини ҳам билдиришди.
7-октябр куни кўргазмада ҳар бир вилоят иштирокчиси ўзининг вилояти тарихи ҳақида тақдимоти билан иштирок этди. Бизнинг вилоятимиз вакили томонидан ҳам вилоятимиз тарихи ҳамда бугунги куни намойиш этиб берилди ҳамда қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Буни хорижлик сайёҳлар ҳамда сайёҳлик компаниялари вакиллари томонидан берилган кўплаб  саволлар ва билдирилган ижобий фикрлардан ҳам билиш мумкин эди. Дарҳақиқат, биз Навоий вилояти аҳолиси шундай улуғ юртда ҳамда тарихий масканларга бой бўлган маконда яшаётганимиздан ғурурлансак арзийди.
Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси доирасида энг яхши сайёҳлик йўналиши тақдимоти, компания ва меҳмонхона тақдимоти, энг яхши стенд, энг яхши сервис, энг яхши дизайн, кўп йиллик ва сермаҳсул ҳамкорлик каби қатор йўналишлар бўйича ғолиблар аниқланди ва тақдирланди. 2014 йил 8 октябр куни Тошкент Халқаро туризм кўргазмаси ўз ишини якунлади.
Ушбу туризм ярмаркаси нафақат Ўзбекистон учун балки хорижий туристик компаниялар ҳамда юртимиз вилоятлари сайёҳлик компаниялари учун ҳам жуда фойдали эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишимиз жоиз. Жумладан, Навоий вилояти ҳам хорижий ва юртимиз сайёҳлик компаниялари ва меҳмонхоналар билан 2015 йил туризм мавсуми учун тўқсонга яқин шартномаларни имзолади. Бу эса хорижлик сайёҳларнинг бизнинг вилоятимизга ҳам қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Иқтисодиёт бўлими мутахассиси,
Г.Азизова

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!