JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » НАВОИЙЛИК ЖАМИЛА ҚИЗ – ОСИЁДА ТЕНГСИЗ

НАВОИЙЛИК ЖАМИЛА ҚИЗ – ОСИЁДА ТЕНГСИЗ

19-10-2014 10:07 Navoiy shahri » Yangiliklar
НАВОИЙЛИК ЖАМИЛА ҚИЗ  – ОСИЁДА ТЕНГСИЗ
Қувончли воқеа билан қутлаш мақсадида дастлаб чемпионнинг отаси Азиз Раҳматов ҳамда илк устозларидан бири, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клубининг болалар ва ўсмирлар спорт мактаби катта мураббийи Ирина Бутко билан боғландик.
– Бундан қувонмай бўладими, – деди Азиз Раҳматов. – Фарзандимнинг терма жамоа сафида Қитъанинг энг нуфузли баҳсларида ғолибликни қўлга киритиб, унинг шарафига Ватанимиз мадҳияси янграганлиги ва давлатимиз байроғи кўтарилганлигидан бошим кўкларга етди. Энг асосийси эса, бу қимматли ғалабага эришилишининг бош омили мамла­катимизда муҳтарам Президентимиз раҳ­намолигида спортнинг барча турлари, жум­ладан, бадиий гимнастиканинг халқаро талаблар даражасида ривожланиши учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилганлигидир.
– Навоий бадиий гимнастика мактаби тарбияланувчиси Жамиланинг юту­ғидан чексиз қувондим, – дейди Ирина Анатольевна. – Бу эса истиқлол йил­­ларида мамлакатимизда энг жозибали спорт турини ривожлантиришга жуда катта эътибор берилаётганлигининг амалий натижасидир. Жумладан, 1995 йилда спорт мактабимизда бадиий гимнастика бўлимининг фаолият кўрсата бошлаган­лиги, кейинчалик гимнастика залининг қурилиб, фойда­ланишга топширилганлиги имкониятларимизни кенгайтириб юборди. Ўтган даврда бу ерда В.В. Шевченко, Г.В. Журавлёва, А.О. Шевченко каби тажрибали мураббийлар раҳбарлигида нафис спорт туридан маҳорат сабоғини олган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари, Хал­қаро тоифадаги спорт усталари, Осиё ўйинлари ва чемпионати, қатор халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори, жаҳон чемпионати, Лондондаги XXX ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Ульяна Трофимова, Осиё ва Жаҳон миқёсидаги кўплаб беллашувларнинг ғолиб ва совриндорлари Жами­ла Раҳматова, Зарина Қурбоновалар бугунги кунда ҳақли ра­вишда миллий терма жамоамиз асосини ташкил этиб, Ўз­бекистон бадиий гимнастикаси имко­ниятларини бутун дунёга намоён этаётганлигидан ҳар қанча фахрлансак ҳам кам.
Айни пайтда Навоийда уларнинг муносиб издошлари камолга етаяпти. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Карина Тоғаева ҳамда Нилуфар Шомуродова сингари ўнлаб, юзлаб спорт маликалари мамлакатимиз спорт шарафини Қитъа ва Жаҳон беллашувларида муносиб ҳимоя қилиш йўлида астойдил шуғулланишаяпти, юксак маҳорат сирларини эгаллашаяпти...
Биз Ўзбекистон гимнастика Федерациясининг Навоий вилоят филиалида бўлиб, унинг фаолияти билан танишар эканмиз, тажрибали мураббийнинг фикрларига тўлиқ қўшилдик.
– Вилоятимизда, айниқса, кейин­ги тўрт йил ичида бадиий гимнастика жадал суръатларда ривожлантирилиб, моддий-техника базаси мустаҳкамланди, – дейди филиал ижрочи директори, гимнастика турларига ихтисослашган вилоят Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби раҳбари Шаҳло Нарзиева. – Шу даврда гимнастика заллари сони 20 тадан 121 тага етказилиб, энг замонавий спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланди. Жумладан, Навоий шаҳридаги “Умид” қўрғонида барпо этилган “Ёшлар” спорт мажмуасининг гимнастика саройи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, ҳудудий база сифатида рес­публикамиз миллий терма жамоасига бириктирилганлиги вилоятда ёш спортчилар маҳоратининг юксалишига ижобий таъсир қилмасдан қолмайди.
2010 йилда ишга туширилган спорт мактабимиз ҳам Навоийда бадиий гимнастикани талаблар даражасида ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаяпти. Унинг Навоий шаҳри ҳамда Кармана, Қизилтепа ва Нурота туманларидаги бўлимларида 520 нафар қизлар тажрибали мураббийлар раҳбарлигида маҳорат сирларини ўзлаштиришаяпти. Шунингдек, вилоятимизнинг барча БЎСМларидаги бадиий гимнастика бўлимлари ва спорт тўгаракларида 4000 нафарга яқин мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ҳамда мактаб ўқувчилари бадиий гимнастика билан шуғулланишаяпти. Бу кутилган самарани бермасдан қолмаяпти. Вилоятимизнинг энг маҳоратли гимнастикачи қизлари респуб­лика миқёсидаги ва халқаро мусобақаларда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишаяпти. Жумладан, Зарина Қурбонова 2013 йилнинг июнь ойида Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида Қитъа чемпиони бўлди ва гуруҳ баҳсларида фахрли 3-ўринни эгаллади. У бундан ташқари, 2014 йилда Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Исроилдаги Халқаро Гран-При турнирида 3-ўринни, Латвиядаги Халқаро турнирда эса 1-ўринни қўлга киритди. 16 ёшли Карина Тоғаева 2014 йилда Малайзияда ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати гуруҳ баҳсларида қитъа чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Бундан ташқари, 2013-2014 йилларда 10 ёшли Меҳрибону Шоназарова Украинада ўтказилган “Ника” турнирида бронза медали совриндори бўлди. Шунингдек, Меҳрибону ва унинг тенгдошлари Ксения Бурцева, Жасмина Баҳриддинова, Моҳиситора Ҳусеновалар Қозоғостонда бўлиб ўтган халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этиб, 10 та олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди. Навоийлик энг жажжи бадиий гимнастика усталари, шунингдек, Германия, Польша сингари хорижий давлатлардаги баҳсларда ҳам муносиб қатнашдилар.
Ҳа, шаҳар ва қишлоқларимизда Жамила Раҳматовага муносиб ўринбосарлар вояга етаяпти. Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда бадиий гимнастикани ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ва бу борадаги амалий ишлар ижобий самарасини бермоқда. Бу томчида қуёш акс этгани сингари вилоятимиз мисолида ҳам ўз ифодасини топаяпти. Демак, келгусида улар орасидан нафақат Осиё ўйинлари ва чемпионатлари ғолиблари, балки жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари етишиб, Ватанимиз спорт шуҳратини янада сарбаланд этиши шубҳасиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!