JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ХАРИД ҚИЛИНГ

СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ХАРИД ҚИЛИНГ

20-10-2014 09:40 Navoiy shahri » Yangiliklar
СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ХАРИД ҚИЛИНГ
ёхуд йодланмаган туз соғликка зарар
СИФАТЛИ МАҲСУЛОТ ХАРИД ҚИЛИНГ
Йод моддасининг мутлақ ёки нисбий етишмаслигидан келиб чиқадиган бўқоқ касаллигининг олдини олиш учун албатта, арзон ва қулай, кундалик ҳаётимизда ишлатиладиган ош тузининг йодланган бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Бу касаллик профилактикасида ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Йодланган, сифатли тузни бир қарашда фарқ­лаш учун ош тузи оқ рангдаги кристаллардан иборат бўлиб, унинг қизғиш, кўкимтир ёки бошқа рангда бўлиши унинг йодланмаганлигидан далолатлигига эътибор қаратиш лозим. Ош тузи тозалигининг кафолати махсус идора томонидан берилган мувофиқлик сертификатидир.
– Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 3 майда “Йод етишмаслиги касалликлари про­филактикаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қи­лин­ган, – дейди  Навоий сертификатлаштириш ва мет­рология бошқармасининг етакчи мутахассиси Жамшид Тўхтаев. – Инсон организмининг бу мик­роэлементга бўлган талабини қон­диришнинг осон йўли бу озиқ-овқат маҳсулотлари билан фақат йодланган туз истеъмол қилишдир. Мазкур Қонуннинг 15-, 21-моддаларида айнан ана шу жиҳат инобатга олинган. Мамлакатимиз ҳудудида ушбу қонун кучга кирганидан сўнг йодланмаган ош тузининг дўконларда сотилиши мутлақо тақиқланган.
Маълумотларга кўра, 1 тонна ош тузига ўртача 40 грамм йод қўшилади. Ҳар бир инсон кунига 15 граммгача ош тузи истеъмол қилса, бу кўрсаткич  бир йилда ўртача 4,5 килограммни ташкил этади.
Мувофиқлик сертификати бўлмаган ва яроқ­лилик муддати ўтган йодланган туз ҳамда йод­ланган озиқ-овқат маҳсулотларининг сотилиши тақиқланади. Лекин, афсуски йодланмаган ош тузининг айрим дўконларда сотувда учраши ачинарли ҳол. Шундай вазиятда ҳар бир истеъмолчи ўз ҳуқуқини яхши билган ҳолда йодланган туз истеъмол қилишга эътиборни кучайтирса ҳамда жамоатчилик назорати имкониятларидан унумли фойдалансагина, яроқ­сиз маҳсулот истеъмол бозоридан ўз-ўзидан сиқиб чиқарилади.
М.Шарипова

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!