JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КОРЕЯЛИК ТИНГЛОВ­ЧИЛАР ТАШРИФИ

КОРЕЯЛИК ТИНГЛОВ­ЧИЛАР ТАШРИФИ

28-10-2014 09:28 Navoiy shahri » Yangiliklar

Кореянинг Инха университети профессор-ўқитувчилари ва тингловчиларидан иборат делегация Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонасига ташриф буюрди. Меҳмонлар бу ерда ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

КОРЕЯЛИК ТИНГЛОВ­ЧИЛАР ТАШРИФИ

Конференциялар залида бўлиб ўтган тақдимотда бу ерда яратилган қулайликлар, ҳозирда амалда бўлган ва келажакда татбиқ этилиши режалаштирилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Университетнинг Глобал логистика менежменти курси тингловчилари бўлган Кореянинг турли корхона ва фирмалари мутахассислари учун бу ерда яратилган имкониятларни ўрганиш яхши самара бериши уларнинг  катта қизиқиш билан бераётган саволлардан ҳам яққол сезилиб турибди.

– Навоий эркин индустриал-иқтисодий зонаси логистика тизими учун мақбул ҳудудда жойлашганлиги билан ҳам ажралиб туради, – деди НЭИИЗ директори Исмоил Эрматов меҳмонлар саволларига жавоб берар экан. – Шунингдек ер ижара нархларининг арзонлиги, солиқ ва божхона имтиёзлари, энг асосийси, ёш ва малакали мутахассисларнинг етарли эканлиги ҳудудга сармоядорларни жалб этишга асос бўла олади.

– Бу ерга беш йил олдин ҳам келиб, жараёнларни кузатиб кетган эдим, – деди университет профессори Пак Мин Йонг. – Бугунги ўзгаришларни кўриб, қувондим. Айниқса, замонавий компьютерлашган дастгоҳларда бемалол ишлай оладиган билимли ёшлар Ўзбекистоннинг иқтисодий юксалишига улкан ҳисса қўшаётганлиги таҳсинга лойиқ.

Делегация ташриф доирасида мазкур иқтисодий зонадаги янги лойиҳаларга сармоя киритиш, янги корхоналар ташкил этиш, транспорт ва логистика имкониятлари юзасидан ўзларини қизиқтирган барча маълумотларга эга бўлишди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!