JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » САЙЛОВ ДЕМОКРАТИЯ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА ЎТАДИ

САЙЛОВ ДЕМОКРАТИЯ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА ЎТАДИ

30-10-2014 16:57 Yangiliklar, Saylov-2014
САЙЛОВ ДЕМОКРАТИЯ ТАМОЙИЛЛАРИ АСОСИДА ЎТАДИ
Навоий шаҳар сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Халилов билан суҳбат
– Шуҳрат Раҳимович, давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов санаси тобора яқинлашмоқда. Маълумки, мамлакатимизда мустақиллик йилларида сайловлар демократиянинг чинакам кўзгусига айланди ва тобора такомиллаштириб борилаяпти. Жумладан, 2009 йилдаги сайловдан буён ўтган беш йил ичида ҳам бу борада муайян ўзгаришлар рўй берди. Шундай экан, бу ўзгаришлар нималардан иборат ва бўлажак сайлов беш йил аввалгисидан қай жиҳатлари билан фарқ қилади?
–  Ҳа, ўтган даврда мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигига фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлашга қаратилган қатор ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди ва бу галги сайлов кампаниясида уларга амал қилинади.Булар сайловолди тарғибот-ташвиқот тадбирларининг олдингидек сайлов куни эмас, балки унга бир кун қолганда тўхтатилиши, муддатидан олдин овоз беришнинг аниқ вақтлари белгилаб қўйилганлиги, сиёсий партияларнинг кузатувчиларига Ўзбекистон Экологик Ҳаракатининг конференциясида қатнашиш ҳуқуқи берилганлиги, сайловга 3 кун қолгунда “Жамоатчилик фикри” сўровлари натижалари, сайлов компанияси таҳлилларини ОАВда эълон қилинмаслиги, вақтинчалик қамоқда сақланаётганлар учун ҳам овоз бериш имконияти яратилганлиги каби ҳолатларда ўз ифодасини топган.
Энг асосийси, сайловлар оралиғида мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Бу эса Ўзбекистоннинг жаҳонда тан олинган энг демократик тамойилларга асосланган миллий сайлов қонунчилигини вужудга келтиришда муҳим аҳамият касб этди. Марказий сайлов комиссиясининг сайлов кампаниясини ташкил этиш ва уни ўтказишга ягона масъуллик ҳуқуқи, давлат органларинг сайлов жараёнига аралашмаслиги, сайловнинг демократик, очиқ-ошкоралик ва шаффофлик мезонлари асосида ўтказилиши, ҳар бир сайловчи учун эркин, ёпиқ-яширин овоз бериш ва сайловнинг фуқаролар учун  ихтиёрий эканлиги ҳам шундан далолат беради.
– Энди бевосита сайловга тайёргарлик борасида шаҳарда амалга оширилаётган ишлар хусусида гапирсангиз.
Мамлакатимизда сайлов компанияси бошланиши расман эълон қилингач, 2014 йил 25 сентябрь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида 11 кишидан иборат шаҳар сайлов комиссиясини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бугунги кунда комиссиямиз Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган 2014 йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш дастури асосида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.Шаҳар маҳаллаларида 30 та сайлов округлари ҳамда 36 та сайлов участкалари тузилиб, уларнинг тартиб рақами ва манзили белгиланди. Мавжуд тўртта сиёсий партияларнинг аризалари кўриб чиқилиб, уларга сайловда қатнашиш учун рухсат берилди ва ҳамкорлик ишлари бошлаб юборилди.
Барча округ ва участкаларда сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилаяпти. Биноларни тартибга келтириш, хоналарни Марказий сайлов комиссияси томонидан ишлаб чиқилган қўлланмалар асосида жиҳозлаш якунига етказилмоқда.
– Сайловчилар учун яратилаётган қулайликлар тўғрисида ҳам сўзлаб берсангиз.
– Сайловчилар учун барча шарт-шароит ва қулайликларни яратиш фаолиятимизнинг энг асосий йўналишларидан биридир. Шу боис бу масалга жиддий эътибор бераяпмиз. Ҳозиргача шу мақсадда иккита шифохона, иккита ҳарбий қисм ҳамда шаҳримизнинг энг олис аҳоли яшаш маскани Тинчлик қўрғонида ҳам алоҳида сайлов участкалари тузилди.
– Комиссия томонидан сиёсий кампаниянинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш борасида қандай ишлар амага оширилаяпти?
– Шу мақсадда сайловга тайёргарлик босқичлари тўғрисидаги барча ахборотлар мунтазам равишда “Навоий-Пресс” шаҳар газетаси, газетанинг интернетдаги электрон версияси ва шаҳар ҳокимлигининг веб-сайти ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳамшаҳарларимизга тўлиқ етказилмоқда.
– Бўлажак сайловларда навоийликлардан қанчаси овоз беришда иштирок этади, уларнинг бу муҳим сиёсий жараёнга муносабати хусусидаги фикрингиз...
– Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра сайловда 95 минг 705 нафар ҳамшаҳарларимиз иштирок этади. Истиқлол йилларида  бутун мамлакатимизда бўлгани сингари Навоийда ҳам аҳолининг сиёсий онги юксалиб, ҳуқуқий саводхонлиги ортиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бу уларнинг сайловларга бўлган муносабатида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Бундан ташқари, навоийликларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётганлиги ҳам сайловнинг муваффақиятли ўтишидан далолат бермоқда.
- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.
Олим ХЎЖАЕВ суҳбатлашди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!