JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлида

Саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлида

01-11-2014 09:58 Navoiy shahri » Yangiliklar
Саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш йўлида
Президентимиз Ислом Каримовнинг ташаббуси билан Урганч шаҳрида 28-29 октябрь кунлари «Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.
Анжуманни ўтказишдан кўзланган мақсад жаҳон ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий аҳволни яхшилашга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш, ушбу экологик офатнинг салбий оқибатларини камайтириш учун халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан иборат.
Унда БМТ, ШҲТ, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ, Ерости сув ресурсларини баҳолаш халқаро маркази, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Жаҳон банки, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, ОПЕК каби 24 нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари вакиллари, Австрия, Венгрия, Германия, Испания, Хитой, Латвия, Малайзия, АҚШ, Франция, Швейцария, Жанубий Корея, Япония сингари 26 давлатдан экология, иқлим ўзгариши ва сув ресурсларини бошқариш соҳаси олим ва экспертлари иштирок этди.
Иштирокчилар Урганч шаҳрида ушбу конференция юксак савияда ташкил этилганини юқори баҳолади ва тадбир Орол денгизи қуришининг оқибатларига қарши курашишда халқаро ҳамкорликни фаоллаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирди.
Халқаро конференциянинг якуний ҳужжати қабул қилинди.
ЎзА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!