JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » МУХЛИСЛАРНИ УНУТМАСЛИК КЕРАК

МУХЛИСЛАРНИ УНУТМАСЛИК КЕРАК

11-11-2014 08:50 Navoiy shahri » Yangiliklar

Профессионал футбол, энг аввало, мухлислар учун ўйналади. Лекин Навоийнинг “Қизилқум” профессионал футбол клуби раҳбарияти, мураббий  ва спортчилари буни ёддан чиқаришган кўринади

Мамлакат XXIII миллий чемпионатининг 25-турида ўз мухлислари ҳузурида 2014 йил ҳисобидан сўнгги бор яшил майдонга тушиб, Бекобод шаҳрининг “Металлург” жамоасига қарши тўп сурган ҳамшаҳарларимизнинг ҳаракатларини кузатган кўпчилик ишқибозларнинг кўнглидан шу фикрлар кечган бўлса, ажабмас.

Негаки, ҳар бир мухлис севимли жамоасининг қизғин спорт курашларига бой, шижоатли, чиройли ўйинини кўриш, ғалабасидан шодланиш мақсадида стадионга келиб, уни чин дилдан қўллаб-қувватлар экан, футболчилар ҳам шунга муносиб ўйин кўрсатишлари, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишлари, “ўзлари учунгина” ўйнамасликлари зарур. Чунки, мухлислар учун қадрдон жамоасининг турнир жадвалидаги эгаллаган ўрни жуда муҳим.

Агар “Қизилқум” ўз уйидаги мавсумнинг сўнгги учрашувида ўзидан кучли бўлмаган “Металлург”ни ютган тақдирда чемпионат якунида 14 жамоа орасида 6-7 ўринлардан бирини эгаллаш имконияти мавжуд эди. Лекин бундай бўлиб чиқмади. Ўйин 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан якунланди. Стадионга “Қизилқум”нинг ғалабасига ишонч билан келган минглаб футбол ишқибозлари уни хомуш ҳолатда тарк этишди.

Ҳамшаҳарларимиз бугун чемпионатнинг охирги, 26-турида сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши майдонга тушади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!