JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КЕЛАЖАК УЧУН ОЗОН ҚАТЛАМИНИ САҚЛАЙЛИК

КЕЛАЖАК УЧУН ОЗОН ҚАТЛАМИНИ САҚЛАЙЛИК

11-11-2014 08:52 Navoiy shahri » Yangiliklar

КЕЛАЖАК УЧУН ОЗОН ҚАТЛАМИНИ САҚЛАЙЛИК

Дилфуза АҲМЕДОВА, вилоят табиатни муҳофаза

қилиш қўмитаси мутахассиси.

Барчамиз кейинги йилларда атмосфера таркибида бўлган озон қатламини  ҳимоя

қилиш борасида давом этаётган глобал уринишлар ҳақида кўп эшитганмиз.

Сўнгги ўн йилликларда фан-техника ва саноат ишлаб чиқариши тараққий этиб, хлорнинг сунъий органик қоришмалари, газларнинг галоген бирикмалари, саноат кимё воситаларининг кенг тарқалган мажмуи – хлорфторуглерод (ХФУ)  ва бромфторуглерод (БФУ) ташламалари катта миқдорда атмосферага чиқарилиши натижасида озон емирувчи моддалар кўпайди.

Атмосфера озонининг 10 фоизга яқини тропосферада, қолган 90 фоизи унинг юқори қатлами ва стратосферада жойлашган. Озон қатлами қуёшдан келаётган ультрабинафша нурларининг қарийб 93-99 фоизини тутиб қолади. Шу боис унинг емирилиши ва камайиб кетиши нафақат табиатга, ўсимлик ва ҳайвонот оламига, балки инсоният соғлигига ҳам катта зарар етказади.

Кундалик ҳаётимизда озонни емирувчи моддаларга кўп дуч келамиз. Жумладан, совутгич техникалари, ҳавони кондиционерлаш (салқинлатиш) қурилмалари, ўт ўчириш воси­талари, аэрозоль баллончалар ва бошқа шу каби айрим моддаларда кўп учрайди. Ер юзида ультрабинафша нурланишининг ўсиши кўплаб экологик муаммоларни келтириб чиқаради. Хусусан, терининг зарарланиши, эрта қариш, кўзнинг кўриш қобилияти пасайиши, тери саратони касалликлари кўпайишига, одам иммун тизими заифлашиши, қишлоқ хўжалик экинлари зарарланишига, шу жумладан, фотосинтез жараёнининг бузилишига ҳам олиб келади.

Жаҳон миқёсида 1985 йилда Озон қатламини муҳофаза қилиш тўғриси­даги Вена конвенцияси ва 1987 йилда Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколи ишлаб чиқилди. Бугунги кунда Монреал протоколи 197 мамлакат томонидан ратификацияланди. Маълумотларга қараганда, Монреал протоколига аъзо давлатларда 1987 йилда емирувчи моддаларни ишлаб чиқариш 1,8 миллион тоннадан ортиқни ташкил қилган бўлса, 2010 йилнинг охирларида мазкур кўрсаткич тахминан 45000 тоннага камайди. 2011 йилга келиб, ривожланаётган мамлакатларда турли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган 260 минг тоннадан ортиқ озон емирувчи моддаларга бўлган доимий эҳтиёж бартараф этилди.

Республикамиз ҳам озон қатламини муҳофаза қилиш ишларига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!