JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ДАВР БИЛАН ҲАМНАФАС АЁЛ

11-11-2014 09:09 Navoiy shahri » Yangiliklar

ДАВР БИЛАН ҲАМНАФАС АЁЛ

Шаҳримиздаги ўзини ўзи бошқариш органларида фидойи ва жонкуяр  хотин-қизлар кўпчиликни ташкил этади. “Матонат” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раъно Маткаримова шундай  аёллар сирасидан.

У киши билан суҳбатлашиш мақсадида маҳалла идорасига келсак, отинойи билан оилавий можаролардан бирини ҳал этиш учун кетганини айтишди. Маслаҳатчи бирмунча вақт ўтгач, юзларида табассум билан кириб келди. У кишини суҳбатга чорладик.

– Ҳудудимизда турли миллат вакиллари яшайди,  – деди у. – Улардан ҳар бири­нинг қалбига йўл топиш, маҳалламизни четдан кириб келаётган айрим бузғунчиликлардан асраш, оилалар хотиржамлигини таъминлаш зиммамизга катта масъулият юклайди. Маҳалладошларимнинг яхши-ёмон кунларида ёнида бўлмасам, уларнинг иссиқ-совуғидан хабар олиб, қувончу қайғуларини бирга баҳам кўрмасам, менга ҳузур-ҳаловат татимайди.

Дарҳақиқат, Раъно опа фаолияти давомида асосий эътиборни хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, оилалар тинч­лиги ва миллий-маънавий қадриятларни тарғиб этишга қаратиб келмокда. Яқинда маҳаллада кичик тикув цехи очилгач, бу ердаги беш нафар уйда ўтирган қиз ва аёллар ишли бўлишди. Шунингдек, 2 нафар хотин-қиз “Навоийазот” АЖга, 4 нафари иссиқхонага, 2 таси умумий овқатланиш шохобчасига ишга жойлаштирилди.

– Жамиятдаги барча юксалишлар, оилалардаги хайрли ишлар аёлларнинг жонкуяр­лиги, ташаббуси билан амалга ошади, – дейди маҳалла раиси Мўмин Қўшатов. – Аммо маҳаллада муросаи мадорага тушунмайдиган одамлар ёки фарзанди тарбияси билан етарлича шуғулланмайдиган оила бошлиқлари ҳам учраб туради. Раъно опа бундай пайтларда уларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлар ўтказади. Намунали оилаларнинг ҳаётий тажрибасини бошқа оилалар ўртасида оммалаштиришга ҳара­кат қилади.

Чиндан ҳам бугун Р. Маткаримовани маҳалладаги ёшу қари бирдек танийди, доно ўгит­ларига қулоқ тутади. У нафақат жонкуярлиги, шу билан бирга аҳил оиласи билан ҳам барчага ўрнак бўлиб келаяпти.

– Раъно опанинг маслаҳатлари билан яқин­да қандолатчилик цехини очдим, – дейди маҳалладаги тадбиркор аёллардан бири Гулнора Аннаева. – Ҳозирда ўндан зиёд турдаги қандолатчилик маҳсулотларини тайёрлаб, аҳоли дастурхонига етказиб бераяпмиз.

Р. Маткаримова намунали хизматлари учун “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил” эсдалик нишони, бир неча марта шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмасининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Биз доимо халқ ичида юриб, атрофидаги одамларга елкадош бўлиб яшаётган маҳалла маслаҳатчисининг шижоатга шайланган жуссасига, меҳр нурлари балқиган юзу кўзларига боқиб, унда чинакам инсонпарвар, қалби эзгуликларга йўғрилган фидойи замонамиз аёлининг ёрқин тимсолини кўрдик.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!