JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИБН СИНО МЕРОСИ – НОЁБ ХАЗИНА

ИБН СИНО МЕРОСИ – НОЁБ ХАЗИНА

11-11-2014 09:11 Navoiy shahri » Yangiliklar

ИБН СИНО МЕРОСИ –  НОЁБ ХАЗИНА

Шарқ дунёсининг буюк мутафаккири Абу Али ибн Сино ижоди ва илмий фаолияти неча асрдирки, нафақат юртимиз, балки жаҳон маърифати ва маданияти тараққиётига улкан таъсир кўрсатган манба сифатида ўрганилмоқда. Бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимиз марказидаги “Ёшлар саройи”да ҳам унинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Ибн Сино ўқишлари” тадбири бўлиб  ўтди

Вилоят ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий давлат педагогика институти ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти ҳамкорлигида таш­кил этилган анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари У. Раззоқов, БДТИ профессори, фалсафа фанлари доктори Абера Ҳусаинова,  институт катта ўқитувчиси Гулшан Қобилова, до­цент, тиббиёт фанлари номзоди Фармон Нурбоев ҳамда НДПИ маънавий-марифий ишлар бўйича проректори Олим Қаюмовлар маъруза қилишди. Маърузаларда асосий эътибор Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Ислом Каримовнинг жорий йил 15-16 май кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва аҳамияти” мавзуидаги халқаро анжуманнинг очилиш маросимида сўзлаган нутқининг мазмун-моҳиятига, Ибн Сино меросининг замонавий тиббиёт ривожи ҳамда ёш авлод тарбиясидаги аҳамиятига қаратилди.

ИБН СИНО МЕРОСИ –  НОЁБ ХАЗИНА

– Ибн Сино одамзот ким бўлишидан қатъи назар, ўзаро муносабатларда бағрикенг бўлиши, доимо бир-бирини қўллаб-қувватлаши зарурлиги ҳақидаги умуминсоний қадриятларни тарғиб этишда ҳам ўз ҳиссасини қўшган мутафаккирдир, – дейди НДПИ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори Олим Қаюмов. – Шунинг учун биз аллома ижодини нафақат фан нуқтаи назаридан, балки инсониятнинг интеллектуал тарихида чуқур из қолдирган шахс сифатида ҳам ўрганишимиз зарур.

– Қомусий олимнинг табобат илми бобида қолдирган илмий мероси улкан аҳамиятга эга, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси кадрлар бўлими бошлиғи Ботир Рузматов. – Унинг бизгача етиб келган 242 та асаридан 43 таси тиббиётга оиддир. Жумладан, улуғ ҳакимнинг “Тиб қонунлари” китоби ўзига хос қўлланма сифатида бугунги замонавий тиббиёт соҳасида кенг фойдаланилмоқда.

Тадбирда барча туман ва шаҳарлардан келган тиббиёт соҳаси ходимлари, НДПИ ва тиббиёт коллежи талабалари иштирок этди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!