JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

АМНИСТИЯ ҚАРОРИ ШАРҲИ

Ўзбекистон Сенати эълон қилган амнистия кимларга қўлланилиши шарҳлаб берилди

2014 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида» Қарор қабул қилди. Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев мазкур йилдаги амнистия актининг ўтган йиллардагидан фарқли томонларини изоҳлаб берди.

Энг катта ўзгаришлардан бирига кўра, Жиноят кодексининг 168-моддасида кўрсатилган жиноятни, яъни фирибгарлик жиноятини содир этган ва етказилган моддий зарарни тўлиқ қопламаган шахсларга амнистия акти қўлланилмайдиган бўлди.

Шунингдек, муқаддам амнистия акти бўйича жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод бўлган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга амнистия акти қўлланилмаслиги ҳақидаги қоидаларга ўзгариш киритилди. Ўтган йилларда ушбу қоида фақат уч тоифа шахсларга тадбиқ этилар эди. Жорий йилдаги амнистияга кўра, бу барча шахсларга тааллуқли эканлиги белгиланди. Яъни муқаддам амнистия акти қўлланган аёллар, вояга етмаганлар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари яна қасддан жиноят содир этган бўлса, уларга амнистия акти тадбиқ этилмайди.

Бундан ташқари, яна бир янгиликлардан бири, жорий йилда муқаддам афв этиш тартибида жазодан (жавобгарликдан) озод қилинган шахслар яна қасддан жиноят содир этган бўлса, уларга нисбатан ҳам амнистия акти қўлланилмайди.

Жорий йилдаги асосий ўзгаришлар шулардан иборат.

Энди асосий саволга жавоб берамиз: Жорий йилда амнистия акти кимларга нисбатан қўлланилади?

Мазкур ҳужжатнинг 1-бандига мувофиқ, қуйидаги маҳкумлар жазодан озод қилинади:

а) аёллар;

б) жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар;

в) 60 ёшдан ошган эркаклар;

г) чет давлатлар фуқаролари;

д) I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ушбу Қарор кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган деб топилган шахслар.

Қарорнинг 2-бандига мувофиқ, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек, қасддан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилиниши белгиланди.

Қарорнинг 3-бандига кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниб, ўталмай қолган жазо муддати икки йил-у олти ойдан кўп бўлмаган, ҳукми ушбу Қарор эълон қилинган кунга қадар қонуний кучга кирган маҳкумлар жазодан озод қилиниши белгиланган.

4-бандга мувофиқ, тақиқланган ташкилотлар фаолиятидаги иштироки, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этганлиги учун биринчи марта озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган шахслар жазодан озод қилиниши кўзда тутилган.

Қарорнинг 5-бандида кимларга нисбатан юритилаётган жиноят ишлари тугатилиши ҳақида баён қилинган. Унга кўра, ушбу Қарорнинг 1 ва 2-бандида қайд этилган шахслар, яъни аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлат фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, ушбу Қарор кучга киргунга қадар бир йилдан ошмаган муддат ичида қонунда белгиланган тартибда жазони ўташга тўсқинлик қиладиган оғир касалликларга чалинган деб топилган шахслар, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек, қасддан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этганлар томонидан қилинган жиноятлар юзасидан олиб борилаётган барча ишлар тугатилади.

Қарорнинг 6-бандида амнистия актига асосан жазодан озод қилинмайдиган шахсларнинг жазо муддатини маълум бир қисмга қисқартириш ҳақида баён қилинган.

Қарорнинг 7-бандида амнистия актига тушмайдиган шахслар рўйхати саналган. Унга кўра, мазкур узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган; ўта хавфли рецидивист деб топилган; жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган; жазони ўташ тартибини мунтазам равишда бузаётган шахсларга; муқаддам афв этиш ёки амнистия тартибида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ва яна қасддан жиноят содир этган шахсларга; шунингдек, ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга тадбиқ этилмайди.

Қарорнинг 8-бандида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тегишли қўмита ва комиссиялари ушбу Қарорнинг қўлланилиши тартиб-таомилларининг очиқ-ошкоралиги амалга оширилишида сенаторлар ва депутатлар корпусининг бевосита иштирокини таъминлаши белгилаб қўйилди.

Ушбу Қарор амалга оширилиши юзасидан масъуллик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилди (9-банд).

Шунингдек, 10-бандга кўра, амнистия акти тўғрисидаги Қарор эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва уч ой мобайнида ижро этилиши лозим.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!