JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » НУФУЗИ ЮКСАК ЮРТНИНГ БАЙРОҒИ БАЛАНД БЎЛГАЙ

НУФУЗИ ЮКСАК ЮРТНИНГ БАЙРОҒИ БАЛАНД БЎЛГАЙ

17-11-2014 10:20 Navoiy shahri » Yangiliklar

“Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари – байроғи, герби ва мадҳиясига эга”.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 5-модда.

НУФУЗИ ЮКСАК ЮРТНИНГ БАЙРОҒИ БАЛАНД БЎЛГАЙ

...Аёвсиз жангда юрт байроғини ёв қўлига топширишни истамаган Нажмиддин Кубро уни қўлида маҳкам тутганча жон беради. Душман ҳарчанд уринмасин, унинг қўлидан байроқни тортиб ололмай, охири панжалари билан кесиб олади. Туғини жонидан ортиқ асраган бу мард ўғлоннинг буюк қаҳрамонлиги тилдан тушмай, ҳанузгача халқимизни ватанпарварликка, жасоратга чорлайди...

Дарҳақиқат, ўзбек миллий давлатчилиги тарихининг барча даврларида байроқ Ватан тимсоли сифатида ҳамиша азиз ва муқаддас ҳисобланиб, халқимиз учун ор-номус, шон-шараф саналган.

Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг давлат ва миллат рамзларининг конституцион асоси яратилди. 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун Конституциямизда белгилаб берилган нормаларни рўёбга чиқаришга хизмат қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлди. Давлат байроғи мамлакатимиз ҳудудида илгари мавжуд бўлган қудратли салтанатлар байроқларига хос энг яхши анъаналарни давом эттирган ҳолда, мамлакат табиатига мос хусусиятларни, халқимизнинг миллий-маънавий ва маданий ўзлигини ҳам акс эттиради.

НУФУЗИ ЮКСАК ЮРТНИНГ БАЙРОҒИ БАЛАНД БЎЛГАЙ

2010 йилнинг 24 декабрида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан, байроғимиз тасвири ҳақидаги тасаввур янада аниқлаштирилди. Маълумки, ҳилол – қўлга киритилган мустақиллигимизни, ўн икки юлдуз эса муқаддас Ватанимизда яшаётган инсонлар ҳамиша комилликка интилиши ва саодатга элтувчи йўлни танлашини билдиради. Ундаги мовий ранг — тириклик, яхшилик, ҳалоллик, шон-шуҳрат, садоқат, яшиллик — Она табиатимиз, жаннатмонанд юртимиз тимсоли. Қизил чизиқлар эса томиримизда жўшиб оқаётган аждодлар қони — ҳаётий қудрат, барқарорлик ва бардавомлик нишонасидир. Байроқдаги бу тасвирлар мазмуни фуқароларда халқ ва давлат ирода-мақсадларига нисбатан ҳурмат ва қадрлаш ҳисларини шакллантириб, уларни ягона байроқ остида бирлаштириш, ягона мақсад йўлида жипслаштириш ва миллий мақсадларни амалга оширишга йўналтириш учун хизмат қилади.

“Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунга киритилган янги 51- ва 52-моддалар байроқ тасвири туширилган белгилардан фойдаланиш тартибини янада мустаҳкамлади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда рамзлардан фойдаланишда эътиборсизлик ва камчиликларга йўл қўйган шахслар учун алоҳида жавобгарлик белгиланди. Қонунчиликдаги бундай ўзгаришлар давлатимиз рамзлари элементларидан хусусий манфаат йўлида фойдаланишнинг олдини олиш баробарида, халқимизнинг ўтмиши, бугуни ва келажаги тимсолига нисбатан ҳурматни қонун жиҳатидан мустаҳкамлайди.

Яқинда Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 23 йиллигини қарши оламиз. Бугун у Ўзбекистон делегацияларининг хорижий мамлакатларга сафарлари чоғида, давлатимизнинг чет эллардаги элчихоналари ва халқаро ташкилотлардаги ваколатхоналарида, халқаро конференцияларда, жаҳон кўргазмаларида, юртимиздаги барча расмий идораларда озод Ватанимиз тимсоли сифатида ҳилпирамоқда. Ватан ҳимояси учун ҳарбий қасамёд қилаётган ўғлонлар байроқ олдида тиз чўкиб, уни кўзига суртади. Айниқса, халқаро мусобақаларда юртимиз спортчилари ғолиблик шоҳсупасида турганида байроғимизнинг баланд кўтарилиши қалбимизга фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади, кўнглимизни тоғдек кўтаради.

Байроғимиз жонажон Ватанимиз халқаро ҳамжамиятнинг тенглар ичра тенг аъзоси эканлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради. У бизнинг ғолиблигимиз, ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва асло кам бўлмаслигимизни яққол намоён этади.

Шундай экан, сарбаланд қаддимиз ва қадримиз тимсолини ҳамиша эъзозлайлик ва бошимиз узра баланд кўтарайлик!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!