JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » НОГИРОН БОЛАЛАР ДАВЛАТ МУҲОФАЗАСИДА

НОГИРОН БОЛАЛАР ДАВЛАТ МУҲОФАЗАСИДА

20-11-2014 10:06 Navoiy shahri » Yangiliklar

Шаҳримиздаги “Камилла” меҳмонхонасининг анжуманлар залида “Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоялаш устувор вазифа” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

НОГИРОН БОЛАЛАР ДАВЛАТ МУҲОФАЗАСИДА

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ ва халқаро журналистларни қайта тайёрлаш маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон ОАВ нинг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини илгари суриш борасидаги салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида ўтказилган мазкур тадбирда мамлакатимизда имконияти чекланган болаларга яратилган шарт-шароитлар ҳамда кўрсатилаётган ғамхўрликлар тўғрисида батафсил сўз юритилди.

Мамлакатимизда имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоялаш ҳамда уларнинг ҳуқуқларини муҳофаза этиш муҳим ва устувор вазифалардан биридир, – дейди вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи Отабек Сафаров. – Улар давлат соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизими муассасаларида бепул тиббий-ижтимоий ёрдам олиш, ўз уйларида парвариш қилиниш ҳуқуқига эга. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вилоятимизда имконияти чекланган болаларнинг 24 нафари ногиронлар аравачаси, 12 нафари эшитиш мосламаси, 5 нафари қўлтиқтаёқ каби реабилитация, 64 нафари турли хилдаги протез-ортопедия воситалари билан таъминланди.

Давра суҳбатида иштирок этган мутахассислар ногирон болаларни ҳаётга тайёрлаш, таълимга жалб этиш, иқтидорини шакллантириш ва мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб, бу борада эришилган ижобий натижаларни алоҳида эътироф этишди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!