JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КУЗ НЕЪМАТЛАРИ – ДАСТУРХОНИМИЗГА

КУЗ НЕЪМАТЛАРИ – ДАСТУРХОНИМИЗГА

24-11-2014 13:43 Navoiy shahri » Yangiliklar

“Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонаси қиш-баҳор мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ҳар йили ишчи-ходимлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаларини ўтказиб келмоқда. Анъанага содиқ қолган кончилар бу йил ҳам турли хил арзон ва сифатли мева-сабзавотларни сотувга чиқариб, корхона жамоасини хурсанд этишмоқда.

КУЗ НЕЪМАТЛАРИ – ДАСТУРХОНИМИЗГА

КУЗ НЕЪМАТЛАРИ – ДАСТУРХОНИМИЗГА

Шавқиддин ШОДМОНОВ, ўз мухбиримиз.

Айни пайтда “НКМК” ДК ишлаб чиқариш корхоналари ва бўлинмаларида бундай ярмар­калар ташкил этилиб, унда Жанубий кон бошқармасига қарашли Зармитан саноат майдони, Уй-жой коммунал бошқармасининг ёрдамчи хўжалиги ва лимонарийси, “Дўстлик” агрофирмаси, 3-автокорхона ёрдамчи хўжаликлари ҳамда “Агросифатсавдо” хусусий корхонаси иссиқхоналарида етиштирилган маҳсулотлар савдога чиқарилди.

Комбинатнинг Навоий шаҳридаги ишчи-ходимлари учун ташкил этилаётган ярмаркаларда жами 800 тоннага яқин мева-сабзавотлар сотувга чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар савдо ярмаркаларида харидорлар учун 400 тоннага яқин табиат неъматлари етказиб берилди.

– Ишчиларимизнинг кўтаринки кайфиятини, хурсандчилигини кўриб, келгусида бу каби тадбирларни доимий равишда ўтказиб туришни режалаштираяпмиз, – дейди 1-Гидрометаллургия заводи директор ўринбосари Назирбек Раҳмонов. – Асосий мақсадимиз остонада турган қиш фасли давомида ишчи-ходимларимиз дастурхонлари тўкинлигини таъминлаш, уларнинг қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини жамғаришларига кўмаклашишдан иборат.

Эртасига савдо ярмаркаси комбинатнинг Тиббий санитария бўлими шифокорлари учун ташкил этилди.

– Корхона маъмурияти томонидан ташкил этилган бу хайрли иш барчамизни қувонтирди, – дейди шифокор Алиқул Ҳамидов. – Мен ҳам бу ердан рўзғор учун зарур маҳсулотларни харид қилаяпман. Айниқса, лимон, олма, картошка, пиёз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бозордагидан анча арзон нархларда банк пластик карточкаси орқали сотиб олаётганимиз айни муддао бўлди.

Савдо ярмаркалари Навоий машинасозлик заводи, Уй-жой коммунал бошқармаси, Тиббий санитария бўлими, 1-Гидрометаллургия заводи ҳудудларида ташкил этилди. Бу ташаббус комбинатнинг Учқудуқ, Зарафшон шаҳарларида ва олис чўл ҳудудларида ҳамда қўшни вилоятларда жойлашган ишлаб чиқариш бўлинмаларида ҳам давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!