JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » САЙЛОВ - ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

САЙЛОВ - ДЕМОКРАТИЯ КЎЗГУСИ

24-11-2014 14:10 Yangiliklar, Saylov-2014

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа – Ўзбекистон Олий Мажлиси қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов санаси тобора яқинлашмоқда.

ТАЙЁРГАРЛИКНИНГ МАСЪУЛИЯТЛИ

ВАЗИФАЛАРИ

Унга ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўриш ва уюшқоқлик билан ўтказиш, овоз берувчилар учун энг қулай имкониятлар яратиш мавжуд округ ва участка сайлов комиссиялари раислари ҳамда аъзолари зиммасига жуда катта масъулият юклайди. Хўш, айни пайтда улар буни етарли даражада ҳис этишаяптими? Ўтган шанба куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида вилоят сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган ўқув-амалий семинарда шулар ҳақида очиқ-ошкора сўз юритилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 34-Навоий, 35-Қизилтепа, 37-Хатирчи ва 38-Нурота округ сайлов комиссиялари раислари, Навоий шаҳар, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи ва Қизилтепа туман сайлов комиссиялари раислари, участка сайлов комиссиялари раислари, уларнинг ўринбосарлари, котиблари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Йиғилишда вилоят сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев сайловга талаблар даражасида тайёргарлик кўриш ва ўтказиш борасида ташкилотчилар, биринчи навбатда, участка сайлов комиссиялари зиммасидаги вазифалар, тайёргарликнинг бугунги ҳолати ҳамда кечиктириб бўлмас масалалар хусусида маъруза қилди. Бу борада ҳозиргача амалга оширилган ижобий натижаларни эътироф этган ҳолда, Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманларидаги айрим участка сайлов комиссиялари раҳбар ва аъзолари муҳим сиёсий жараён масъулиятини теран англаб етмаганликларини танқид қилди.

Семинарда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий ҳудудий бўлинмаси раҳбари, сайловга тайёргарлик бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Холмамат Рауповнинг ахбороти тингланди ва муҳокама қилинди. Шундан сўнг қатнашчилар учун кун тартибидаги масалага оид видеотасвирлар  намойиш этилди.

Тадбир иштирокчиларининг сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзаси-дан саволларига батафсил жавоб берилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Бугунги кунда мамлакатимиз аҳолисининг 64 фоизини ёшлар ташкил этади. Шу рақамнинг ўзидаёқ яқинлашиб келаётган сайловларда ёшларимизнинг овози нечоғлик ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги яққол кўринади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!