JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ИЛМ ИЛА МЕҲР МУЖАССАМ БУНДА

ИЛМ ИЛА МЕҲР МУЖАССАМ БУНДА

24-11-2014 15:51 Navoiy shahri » Yangiliklar

“Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади.
Мактаб ишлари давлат назоратидадир”.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 41-модда.

ИЛМ ИЛА МЕҲР МУЖАССАМ БУНДА

ИЛМ ИЛА МЕҲР МУЖАССАМ БУНДА

Ҳа, бизнинг Ватанимизда барча­нинг билим олиш ҳуқуқи, энг асосийси, дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларидагидан фарқли ўлароқ, мактаб таълими бепул эканлиги Конс­титуция билан белгилаб қўйилган. Бу эса Ўзбекистонда эртанги кун эгалари давлатимизнинг чексиз эътибор ва ғамхўрлиги қуршовида эканлигининг қонуний асосидир. Бунга мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги сингари Навоий шаҳридаги таълим муассасалари мисолида ҳам яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин.

Шаҳар мактабларида Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлардан самарали фойдаланилаётганлиги қувончли натижаларни бераяпти. Навоий шаҳри халқ таълими тизимидаги мактаб­лар кўрсаткичи бўйича республика рейтингида энг юқори ўринларда бораётганлиги шундан далолат беради. Жумладан, шаҳардаги 16-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ҳам ўғил-қизларнинг конституциявий ҳуқуқ ва имкониятлари тўлиқ рўёбга чиқарилаяпти. Бу ерда навқирон авлодга чуқур билим ва тўлақонли тарбия бериш учун барча шарт-шароит ва қулайликлар яратилганлигининг гувоҳи бўлдик.

Мактабнинг тўрт қаватли муҳташам биноси ўтган йили мукаммал таъмирланиб, синф хоналари, фан кабинетлари, ўқув-тажриба лабораториялари, спорт ва мажлислар залларигача таълимнинг энг замонавий воситалари билан жиҳозлантирилди. Бу мақсадлар учун давлат бюджетидан тегишли равишда 557,1 миллион ҳамда 110 миллион 329 минг сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Илм даргоҳида айни пайтда 133 нафар устоз-педагоглар 1670 дан ортиқ ўқувчиларни нафақат илму фан асослари, шунинг баробарида меҳру мурувват сарчашмасидан ҳам баҳраманд этган ҳолда, ҳар жиҳатдан баркамол шахслар сифатида шакллантириш йўлида сидқидилдан меҳнат қилишаяпти.

“Мактаб ўқитувчилари дарсларни пухта ўзлаштириш билан бир қаторда шаҳар ва вилоят миқёсидаги Билимлар беллашуви ҳамда фан олимпиадаларида юқори ўринларга сазовор бўлаётганлиги ҳам шундан далолат беради. Жумладан, илм даргоҳининг 9-синф ўқувчиларидан иборат жамоаси шаҳар мактаблари ўртасида 2014 йилги фан олимпиадасида биринчи ўринни эгаллади. 5-8 синфлари ўқувчилари эса Билимлар беллашувида шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилишди.

– Мактабимизда бизнинг чуқур билим олишимиз учун барча шарт-шароитлар яратилганлигидан жуда хурсандман, – дейди 8-синф ўқувчиси Моҳинур Мамашарипова. – Устозларимиз бизга таълим-тарбия беришда билим, тажриба ва маҳоратини аяшмаяпти. Мен ҳам келгусида улар сингари ўқитувчи бўлмоқчиман.

7-синф ўқувчиси Азизбек Тўхтаев ҳам бу ерда таҳсил олаётганлигидан мамнунлигини яширмади.

– Келажакда ҳарбий бўлмоқчиман, – деди Азизбек. – Бунинг учун эса чуқур билим, маънавий етуклик билан бирга жисмоний жиҳатдан ҳам соғломлик талаб этилади. Мактабимизда шундай жиҳатларга эга бўлишим учун барча шароит ва қулайликлар мавжуд ва мен улардан самарали фойдаланаяпман.

Суҳбатдошимиз таъкидлаганидек, илм масканида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ҳамда спорт билан мунтазам ва тўлақонли шуғулланишлари  масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда.

– Ҳар жиҳатдан баркамол авлодни тарбиялашда аниқ ва гуманитар фанлар асослари билан бир қаторда жисмоний тарбия ва спортнинг тутган ўрни ҳам жуда муҳим, – дейди мактаб директори Нозима Тоғаева. – Шунинг учун ҳам бу йўналиш доимий диққат эътиборимизда. “Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар эса бу борадаги фаолиятимизни янада жонлантирди. Айни пайтда дарслардан ташқари ўнлаб фан ва касбий тўгараклар қаторида 8 нафар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг бевосита раҳбарлигида учта ёш гуруҳларида қатор спорт тўгараклари фаолият кўрсатаяпти.

Хулоса қилиб айтганда, мактабда ўқувчиларга чуқур билим бериш, уларни жамиятимиз учун муносиб шахслар этиб тарбиялаш борасида кенг кўламли ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Энг асосийси, бу ўзининг ижобий
самарасини бераяпти. Ўқувчилар ўз олдиларига аниқ ва эзгу мақсадларни қўйган ҳолда, катта иштиёқ ва қунт билан билим олишаяпти. Яқин келажакда она Ватанимиз тараққиётига, унинг янада гуллаб-яшнашига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишга ҳозирланишаяпти. Буларнинг барчаси давлатимиз Бош Қомуси – Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нақадар ҳаётбахш эканлиги ва унинг ҳар бир сатри энг инсонпарвар ғоялар билан йўғрилганлигини яна бир карра намоён этиб турибди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!