JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

24-11-2014 16:20 Navoiy shahri » Yangiliklar

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Қизлар гангур-гунгур суҳбат қуришиб, тикув машиналари ёрдамида бежирим кийимчалар тикишмоқда. Уларнинг шижоатию, тикув машиналарини маҳорат билан бошқараётганлигини  кўриб, ҳавасингиз келади. Ўн нафар маҳаллий хотин-қизлар фаолият юритаётган “Farida-Aziz-plyus” хусусий корхонасида ҳар доимгидек иш қизғин. Яқиндагина иш фаолиятини бошлаган бу тадбиркорлик субъектининг тайёр маҳсулотлари сифати юқорилиги билан ўз харидорларига эга бўлмоқда.

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

– Жорий йилда банкдан олинган 48 миллион сўм кредит ёрдамида Хитой технологияси асосида ўнта замонавий тикув машинаси сотиб олдик, – дейди корхона раҳбари Нурхон Тўлаева. – Айни кунда 20 га яқин турдаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаряпмиз. Маҳсулотлар буюртма асосида харидорларига етказилиши билан бир қаторда Навоий шаҳар “Савдо комплекси” очиқ акциядорлик жамияти савдо расталарида сотилаяпти. Келгусида тикув цехини янада кенгайтириб, маҳсулот турини кўпайтириш ҳамда янги иш ўринларни ташкил этиш ниятимиз бор.

Цехда қўли-қўлига тегмай ишлаётган Юлдуз Нажмиддинова тайёр бўлган маҳсулотларни авайлаб тахлар экан, шундай дейди: – Илгари уйда тикиш билан шуғулланар эдим. Корхонада иш бошлаганим мени янада чаққон бўлишга ундамоқда. Ҳамроҳларимдан янгидан-янги либослар бичимини ўрганиб, тажриба алмашиш орқали чеварлик сирларини мукаммал эгалламоқдаман.

Асосий хом-ашёни Тошкент вилоятининг “Kamron Teks” масъулияти чекланган жамиятидан олиб келаётган тикув цехида 15 кун ичида 7 миллионга яқин тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!