JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » САНЪАТ САМОСИНИНГ ЧАҚНОҚ ЮЛДУЗЛАРИ

САНЪАТ САМОСИНИНГ ЧАҚНОҚ ЮЛДУЗЛАРИ

01-12-2014 13:58 Navoiy shahri » Yangiliklar

САНЪАТ САМОСИНИНГ ЧАҚНОҚ ЮЛДУЗЛАРИ

...Нозик бармоқлари билан фортепиано ноталарини бир-бир босаётган жажжи Мадина мусиқа оҳангининг жозибасини дилдан ҳис этарди. Мурғак қалб амри билан яралаётган бу сирли садолар келажакда дунёни лол қолдирувчи санъат асарига айланиб, оламга таралса, ажаб эмас...

Ҳа, шаҳримиздаги Глинка номли 1-Болалар мусиқа ва санъат мактабининг ҳар бир ўқувчиси қалбида мана шундай улуғ орзулар билан бу даргоҳга келган. Мактабнинг 40 нафар малакали педагоглари уларни очиқ чеҳра билан қарши олиб, санъатнинг ўзига хос сирларини болалар қалби ва онгига жо этиш, уларни эзгу йўлга бошлаш, иқтидорларини тарбиялаш йўлида бор куч ва ғайратларини аямай меҳнат қилишмоқда.

– Санъатга ошно қалбларда ҳеч қачон ёмонлик куртаклари ниш урмайди, – дейди мактаб директори Майя Ходжаева. – Фарзандларимизнинг баркамол, етук маънавиятли, маданиятли бўлиб вояга етишларида мусиқа ва санъатнинг ўрни беқиёс. Бугунги шиддат билан ривожланиб бораётган замонда ёшларимизни яхши-ёмонни фарқлай оладиган, ўз келажагини тўғри белгилайдиган шахслар қилиб улғайтириш жуда мураккаб масала. Уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиб, мана шундай даргоҳларда истеъдодларини юзага чиқаришлари учун қанчалик кенг имконият яратиб берсак, фарзандларимизнинг турли бузғунчи ғоя ва ёмон иллатларга алданиб қолишларининг ҳам олди олинади.

Санъат кошонасига киришингиз билан машғулот залларидан таралаётган турли мусиқий наволар қулоғингизга чалинади. Қайсидир хонадан дуторнинг мунгли оҳанги таралса, яна бир хонада хореографнинг рақс санъати ҳақида айтаётган сўзлари қулоққа чалинади. Айниқса, доиранинг шўх овози қалбларни ларзага солиб, кишини беихтиёр ўз сеҳри ила чулғайди.

САНЪАТ САМОСИНИНГ ЧАҚНОҚ ЮЛДУЗЛАРИ

– Саккиз йилдан буён шу даргоҳда ўқувчиларга доира санъати сирларини ўргатиб келмоқдаман, – дейди педагог Эрали Абдураҳмонов. – Бу ерга миллий чолғу асбобларимизга қизиқувчи жуда кўп иқтидорли болалар келишади. Улар 8-10 ёшидан қабул қилиниб, 5-7 йил давомида ўқитилади. Ўз интилишлари билан катта ютуқларга эришиб келаётган ўқувчиларимиз кўпчиликни ташкил этади. Жорий йилнинг октябрь ойи охирларида Ўзбекистон Давлат кон- серваториясида бўлиб ўтган халқ чолғулари бўйича “Она юрт оҳанглари” халқаро танловида ўқувчим Шахзод Насуллаев муваффақиятли иштирок этиб, танловнинг Дипломи ҳамда консерватория қошидаги академик лицейда ўқиш йўлланмасини қўлга киритди. Шогирдларимнинг бундай ютуқларини кўрганда барча машаққатларим унут бўлади ва ўзимни энг бахтиёр устоз сифатида ҳис этаман.

Президентимиз фармонига асосан, 2011 йилда қайта реконструкция қилиниб, зарур мусиқа асбоблари ва замонавий техника воситалари билан тўлиқ жиҳозланган масканда машғулотлар ўқувчиларнинг асосий дарсдан бўш вақтларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бу ерда уларга фортепиано, скрипка, гитара, баян-аккордеон, эстрада-вокал, театр санъати, хореография, тасвирий санъат, дутор, доира, анъанавий хонандалик, қашқар ва афғон рубоби, чанг ва бошқа йўналишлар бўйича сабоқ берилади. Айниқса, болаларнинг ҳар бири билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилганлиги уларнинг ўзига хос қобилиятларини тўғри тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

– Шаҳримиздаги 8-умумтаълим мактабида ўқийман, – дейди Дилафрўз Раҳматуллаева. – Беш йилдан бери бу ерда ҳам дутор йўналиши бўйича таҳсил оламан. Бу миллий чолғу асбобини чалиш менга жуда ёқади. Жорий йилда “Камалак юлдузлари” болалар фестивалининг вилоят босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, республика босқичида ҳам иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим. Бунда менга устозлик қилаётган Наргиза опа Сайимованинг меҳнатлари катта.

САНЪАТ САМОСИНИНГ ЧАҚНОҚ ЮЛДУЗЛАРИ

Дарҳақиқат, мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ёшлари эришиб келаётган ютуқлар эътироф этса арзигулик. Жумладан, биргина жорий йилнинг ўзида “Муҳиддин Қори Ёқубов” номли, “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловларининг вилоят босқичида мактабнинг 16 нафар ўқувчиси фахрли ўринларни қўлга киритди. Бундан ташқари, санъат даргоҳининг “Тановар” анъанавий хонандалик болалар жамоаси “Ягонасан, муқаддас Ватан!” танловининг республика босқичида фахрли 2-ўринга, ”Марварид” дуторчилар ансамбли Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Наврўз садолари” фестивали Дипломига, ўқувчи Диана Джангирова эса Озарбайжоннинг Баку шаҳрида бўлиб ўтган халқаро танловда скрипка йўналиши бўйича 2-ўринга сазовор бўлишди. Яна бир янгилик! Санъат ўқув даргоҳининг иқтидорли ёшлари яқинда бўлиб ўтган анъанавий “Камалак юлдузлари” кўрик-танловининг республика босқичида иштирок этиб, улкан муваффақиятларга эришдилар. Дамли мусиқа асбоблари йўналишида Зуҳра Мустафоева ва “Садо” доирачилар ансамбли мазкур танлов лауреатлигини қўлга киритишган бўлса, қашқар рубобини маҳорат билан чалувчи Отабек Ҳаитмуродов ва дуторчи қиз Дилафрўз Раҳматуллаевалар танлов сертификатига эга бўлдилар.

Зотан, бугун санъат йўлида астойдил изланиб, юксак натижаларга эришаётган бу иқтидор эгаларини чин маънода қалблари эзгуликларга йўғрилган, ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришиш учун дадил қадам ташлаётган ўғил-қизлар десак, муболаға эмас. Санъат мактаби педагог ва мураббийларини эса уларни энг тўғри, истиқболли йўлга чорлаётган нурафшон маёқларга қиёслагимиз келди.

Нигина МАТРАСУЛОВА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!