JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » “ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА”

“ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА”

01-12-2014 14:22 Navoiy shahri » Yangiliklar

“ВАТАН КЕЛАЖАГИ СЕНИНГ ҚЎЛИНГДА”

Айни кунларда Навоий шаҳридаги Санъат галереясида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 22 йиллиги муносабати билан шу мавзудаги расмлар танлови бўлиб ўтмоқда.

Вилоят ҳокимлиги, Республика бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими, Навоий давлат педагогика институти, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Навоий маданият ва санъат коллежи иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчиларининг ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилаяпти.

– Танлов 28 декабргача давом этади, – деди Республика Бадиий ижодкорлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Аминжон Қодиров. – Унинг биринчи босқичи умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтганди. Ҳозир иккинчи босқичи ўтказилаяпти. Кўргазмаларда коллежнинг ўқитувчи ва иқтидорли ёшлари ўзларининг турли йўналишдаги ижодий ишларини намойиш этишаётир. Танловнинг мақсади вилоятимизнинг иқтидорли ёшларини қўллаб-қувватлаш, улар- нинг ижодий ишларини рағбатлантириш ва энг қобилиятлиларини саралаб, уюшмамиз аъзолигига қабул қилишдир.

– Мен кўргазмада “Шаҳризода” номли коллекциям билан қатнашяпман, – дейди коллежнинг 3-босқич ўқувчиси Дилдора Мустафоева. – Ўзим тиккан каштачиликнинг қадимий миллий услубида безак берилган хотин-қизлар либосларини намойиш этаяпман. Тенгдошларимнинг ҳам миниатюра, ранг тасвир, натюрморт, манзара жанрларидаги чизган расмлари, либослар дизайни, каштачилик йўналишидаги ижодий ишлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Тадбирлар доирасида вилоятнинг таниқли рассомлари билан ижодий учрашувлар, моҳир ҳайкалтарош, уста-ҳунарманд ва рассомлар иштирокида “Маҳорат дарслари” ташкил этилаётгани бу ерга тўпланган ижод аҳлининг ўзаро ҳамкорлигини кенгайтиришда, бир-бири билан тажриба алмашишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Танловнинг 3 босқичи Навоий давлат педагогика институтининг устоз ва талабалари иштирокида бўлиб ўтади. Йил якунида эса уч босқичда ҳам барча йўналишлар бўйича аниқланган ғолибларнинг энг сара асарлари кўргазмаси ташкил этилиб, уларга Ўзбекистон бадиий академиясининг диплом ҳамда сертификатлари топширилади.

Раъно РАББИМОВА

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!