JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК

01-12-2014 14:49 Navoiy shahri » Yangiliklar

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИГА РИОЯ ҚИЛАЙЛИК

НАФИСАНИНГ ХАТОСИ

Ҳаво совуқ бўлганлиги сабаб Нафисахон боласининг кийимчаларини ювиб, ошхонадаги ёниб турган газ плитаси устидан тортилган симга ёйиб қўйди...

Бир зумда дўконга чиқиб келаман дея, кўчага чиққан Нафиса қўшни аёл билан узоқ гаплашиб қолди. Уйга кирганида эса тутун аралаш нохуш ҳид димоғига урилди. Ошхонада эндигина оловланаётган кийимчаларни сувга ташлаб, ёнғинни бартараф қилган аёл “Хайрият-ей, озгина кечиксам, уйим куяркан. Эътиборсизлигим қурсин”, – деди ёқасига туф-туфлаб.

Йигитали РЎЗИЕВ, Навоий вилоят ИИБ ЁХБ 2-ҲЁХО 4-ҲЁХҚ катта инспектори.

ЎЗ УЙИНГНИ ЎЗИНГ АСРА

Ойнаижаҳон орқали “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” тадбирига оид кўрсатувни кўриб ўтирган Раҳим ака соҳа ходимлари сўзларига диққат билан қулоқ тутди. “Хонадонларда иситиш тизими ва асбобларидан нотўғри фойдаланиш, яроқсиз ҳолга келган электр симларини таъмирламаслик оқибатида ёнғин келиб чиқиши мумкин...”

Кўрсатув тугагач, Раҳим ака бирма-бир хонадонидаги электр тармоқларини кўздан кечириб, уйда анча-мунча қилиниши керак бўлган ишлар борлигини кўрди. Эътиборсизлиги учун ўзини койиганча хонадонидаги барча носоз розетка ва симларни таъмирлаб қўйди.

К. ШЕРМУРОДОВ, Навоий шаҳар ИИБ 1-ҲЁХО инспектори.

“ВАГОН” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ойликни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида Навоий кон-металлургия комбинати Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси 3-Ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги отряди ва унинг қуйи тизимлари томонидан ҳам бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилаяпти.

Саноат майдони ва Жанубий кон бошқармасига қарашли масканлар таркибидаги барча объектларни муҳофаза қилиш учун “Вагон” тадбири ўтказилди. Текширувлар мобайнида аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, маскан раҳбарларига ёзма кўрсатмалар ижро учун тақдим этилди.

Косимжон САХАТОВ, 3-ҲЁХО командир ўринбосари.

ЁНҒИН ОҚИБАТЛАРИ

Хонадонларда иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш кўнгилсиз ёнғин ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин.

Шаҳримизда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида турли сабаблар асосида 59 та ёнғин ҳодисалари содир бўлган. Ушбу ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган ва 2 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ёнғинлардан 12 таси ташкилотларда ва 47 таси аҳоли яшаш уйларида рўй берган. Бу ёнғинлар оқибатида келтирилган моддий зарар 26.930.000 сўмни ташкил этади.

Н. ПАЙЗИЕВ, Навоий шаҳар ИИБ 1-ҲЁХО командири.

МАҚСАДИМИЗ ЁНҒИННИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

“Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” муносабати билан “Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамиятида ҳам тарғибот-ташвиқот ишлари самарали олиб борилаётир.

Жумладан, соҳа ходимлари “Навоий ИЭС”АЖ ишчи-хизматчилари ўртасида учрашувлар ташкил этиб, ёнғин хавфининг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича суҳбатлар уюштирмоқда.

Мавжуд иситиш қозонлари, бинолар, техникалар профилактик кўрикдан ўтказилиб, яроқсиз ҳолга келган электр симлари инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги, турли ёнғин офатларини келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида тушунчалар берилаяпти.

Жамшид РАҲМОНОВ, 2-ҲЁХО 3-ҲЁХҚ инспектори.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!