JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КОНСТИТУЦИЯ- ФАРОВОН ЖАМИЯТИМИЗ ҚОМУСИ

КОНСТИТУЦИЯ- ФАРОВОН ЖАМИЯТИМИЗ ҚОМУСИ

02-12-2014 16:35 Navoiy shahri » Yangiliklar

КОНСТИТУЦИЯ- ФАРОВОН  ЖАМИЯТИМИЗ  ҚОМУСИ

Ўзбекистон халқи томонидан Инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,  ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, фуқароларимизнинг  тинчлиги ва миллий  тотувлигини  таъминлаш мақсадида  қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  инсон ҳуқуқ ва  эркинликларини таъминлаш,  миллатлараро тотувликни барқарорлаштириш, миллий маънавиятимизни  янада юксалтиришга  асос бўлмоқда.

Жорий йилда Асосий Қонунимиз қабул қилинганлигининг йигирма икки йил тўлади. Шу муносабат билан шаҳар, туманларда, корхона ва ташкилотларда Бош Қомусимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни,  тинчлигимиз ва фаровонлигимиз кафолати, муқаддас қадриятларимиз шарофати эканлигини эътироф этиш мақсадида  учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ Навоий филиалида  бўлиб ўтди.      Унда Навоий давлат кончилик институти “Иқтисодиёт ва менежмент” кафедраси катта ўқитувчиси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Муҳаббат Темирова “Конституция- фаровон жамиятимиз қомуси” деб номланган маърузасида  Конституциямизнинг инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш асослари, Бош Қомусимизнинг бугунги ҳаётимиз фаровонлигини таъминлашдаги муҳим ўрнини  эътироф этди.

-Бугунги Конституция сабоқлари биз ёшлар учун айниқса муҳим аҳамият касб этади-, дейди  филиалнинг ходимлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Маҳбуба Ҳасанова.-   Бош Қонунимизнинг  37-моддасида “Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир...” дейилган. Биз ҳам ўзимизга муносиб иш шароитлари яратилганидан, адолатли меҳнат муносабатларидан баҳраманд эканлигимиздан жуда мамнунмиз.

Филиал ишчи-ходимлари  ҳамда туман, шаҳар почта алоқа тармоқлари вакиллари иштирок этган тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган  барча саволларга жавоб олдилар.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!