JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ДЕПУТАТЛАРНИНГ САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ НИМА?

ДЕПУТАТЛАРНИНГ САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ НИМА?

03-12-2014 09:45 Yangiliklar, Saylov-2014

ДЕПУТАТЛАРНИНГ САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТИ НИМА?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасида, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 25-моддасида сайловолди ташвиқотига таъриф берилган: Унга кўра: “Сайловолди ташвиқоти-сайлов кампанияси даврида амалга ошириладиган ва сайловчиларни депутатликка номзодни ёки сиёсий партияни ёқлаб овоз беришга ундашга қаратилган фаолият”дир.

Ўзбекистонда сайловолди ташвиқоти депутатликка номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз бериш бошланишига 1 кун қолганида сайловолди ташвиқотига йўл қўйилмайди. Демак, сайловолди ташвиқотини олиб бориш вақти Марказий сайлов комиссияси депутатликка номзодни рўйхатга олганидан бошлаб сайлов кунидан 1 кун олдингача бўлган муддатни қамраб олади.

Сайловолди ташвиқоти сиёсий партия дастури ҳамда депутатликка номзоднинг қобилиятига асосланади. Унда турли босма, кўргазмали, аудиовизуал ва бошқа материаллардан фойдаланиш мумкин. Аммо соғлом рақобатдан холи бўлган  сайловолди ташвиқотни ўтказиш тақиқланади. Яъни, сайловолди ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўйшиб олиб бориш мумкин эмас.

Сайловларда бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш, шунингдек, пул маблағлари тўлаш номзоднинг халқ вакили бўлишига нолойиқлигини англатади.

Сайловолди ташвиқоти қуйидаги тарзда олиб борилади:

-Сиёсий партиянинг дастури ва (ёки) сайловолди платформаси тўғрисидаги ахборотни ўзининг депутатликка номзодларини ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш;

-Депутатликка номзод тўғрисидаги ахборотни уни ёқлаб овоз беришга даъват этган ҳолда тарқатиш.

Сайлов қонунчилигида келтирилиб ўтилганидек, сайловолди ташвиқоти омма олдида мунозаралар, баҳслар, матубот конференциялари, интервьюлар, сўзга чиқишлар, сайловчиларнинг йиғилишлари, депутатликка номзод, сиёсий партия тўғрисидаги роликларни жойлаштириш шаклида ҳам олиб бориш мумкин.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда сайловолди ташвиқотини оммавий ахборот воситаларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Тадқиқотларга кўра бир кунда ҳар бир фуқаро ўртача 2-3 соат телевизор қаршисида ўтирар экан. Ёки айни пайтда Интернет жаҳон ахборот тармоғи абонентларининг сони ўн миллиондан ортиқ. Демак, сайловолди ташвиқотини ўтказишнинг энг яхши воситаларидан бири ҳам ОАВдир.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга киритилган янги 271-моддасига кўра сайловолди ташвиқоти бошқа усуллар билан бирга, ОАВ, телевидение, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқлари (шу жумладан Интернет жаҳон ахбороти тармоғи) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Республикамизда давлат томонидан “Халқ сўзи”, “Народное слово”, “Правда Востока” каби газеталарида ҳам сайловолди ташвиқотини амалга ошириши учун босма майдони ажратилди.

Ҳар бир сиёсий партиянинг ўз  нашри-газетаси мавжуд. Мазкур газета орқали ҳам сиёсий партия ҳамда унинг номзодларини ташвиқ этиш учун кенг имконият мавжуд.

Шу ерда бир нарсага алоҳида тўхталиб ўтиш мумкинки, сайловчилар билан учрашувлар депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан мустақил равишда ўтказилади. Уларни ўтказиш жойи ва вақти, қоида тариқасида, участка сайлов комиссиялари билан келишиб олинади, мазкур комиссиялар бу ҳақда сайловчиларни хабардор қилади.

Ана шу жараёнда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун жиҳозланган хоналарни бепул ажратиши, зарур маълумот ва ахборот материалларини олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

Депутатликка номзод ёки унинг ишончли вакиллари бошқа депутатликка номзодлар ёки уларнинг ишончли вакиллари билан биргаликда сайловчилар билан учрашувлар ўтказишга ёхуд бошқа депутатликка номзодлар, сиёсий партиялар томонидан ташкил этилган сайловчилар билан учрашувларда иштирок этишга ҳақли.

Депутатликка номзодларга, сиёсий партияларга сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш орқали сайловолди ташвиқоти учун тенг шароитлар яратиб берилади.

“Сайловолди ташвиқоти” рисоласидан олинди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!