JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИМИЗ

КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИМИЗ

05-12-2014 18:13 Navoiy shahri » Yangiliklar

“Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси ҳисобланади.

Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган қомусномадир”

И.Каримов.

КОНСТИТУЦИЯ – ҲУҚУҚИЙ ПОЙДЕВОРИМИЗ

Ҳар бир давлат ҳуқуқий пойдеворини унинг қомусий таянчи – Конституцияси яратади. “Конституция” – (лотинча) низом ва қоидалар йиғиндиси, давлатнинг асосий олий қонуни бўлиб, шу асосда қонунлар, қарорлар, фармон, фармойишлар қабул қилинади.

Тарихда ёзилган ва ёзилмаган конституциялар бўлган. Жумладан, ҳукмдорлар томонидан қабул қилинган фармон ва фармойишлар ёзилмаган конституция саналиб, давлатнинг олий органи томонидан депутатларнинг учдан икки қисмидан ортиғи қўллаб-қувватлаб қабул қилинган.

Тарихда милоддан аввалги 1792-1750 йилларда Вавилон давлати ҳукмдори Ҳаммураппи қабул қилган 247 моддадан иборат қонун бўлиб, бу ёзилмаган конституциядир. Турк ҳоқонлиги давридаги “Турк тузуклари”, Темурийлар салтанатидаги “Темур тузуклари” каби қонунлар ҳам ёзилмаган конституцияга мисол бўла олади. 1787 йилда АҚШ Конгресси томонидан 18 ойда ишлаб чиқилиб, қабул қилинган конституция 9500 сўздан иборат бўлган.

Ўзбекистонда ҳам аждодларимизнинг давлатчилик қурилиши, уни мустаҳкамлаш йўлидаги ғоя ва фикрлар, халқаро ҳуқуқий ва сиёсий тафаккур, жаҳондаги етакчи давлатларнинг конституциявий тажрибаси асосида Конституция лойиҳаси ишлаб чиқилди. Республика Парламентининг 1990 йил 20 июндаги сессиясида Юртбошимиз раислигида 64 кишидан иборат комиссия тузилиб, 2,5 йил давомида Конституция лойиҳаси тайёрланди. Бу лойиҳа халқ томонидан муҳокама қилинди ва ниҳоят 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинди. Конституциямиз 5421 сўздан иборат бўлиб, 128 модда, 26 боб, 6 бўлимни ўз ичига қамраб олади.

Асосий Қонунимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳужжатларига, инсон ҳуқуқлари декларацияси қоидаларига асосланган бўлиб, умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби улуғ ғояларга хизмат қилади. Ўзбекистон фуқаролари – барча миллат ва элатларнинг тили, урф-одати ва миллий анъаналари ҳурмат қилинишини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – давлатимизнинг асосий қонуни, олий юридик кучга эга бўлган сиёсий-ҳуқуқий ҳужжатдир.

Бахтимиз Қомуси – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси дунёдаги энг демократик, энг мукаммал конституциялардан бири сифатида эътироф этилган. Ҳар бир фуқаро Ўзбекистон аталмиш жаннатмакон юртда туғилганидан ва унинг бағрида вояга етаётганидан фахрланса арзийди. Негаки, Ватанимиз тинч ва осойишта, бу юртда инсон миллати, дини ва ирқидан қатъи назар қадрланади. Қонун ҳамма учун баробардир. Конституциямизнинг ҳар бир қонуни негизида инсон ва жамият фаровонлигини кўзловчи мақсад ётади. Қолаверса, шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Бош Қомусимизда белгиланган ҳуқуқий меъёрлар ҳаётимизда ўз ифодасини топиб келмоқда. Фуқароларнинг меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва ишсизликдан ҳимояланиш, ижтимоий таъминот олиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари кафолатланган. Энг эътиборли томони шундаки, Конституциямиз ёшлар учун туганмас билимлар хазинасидир. Уни мутолаа қилиш ҳар бир ёшнинг тафаккурини бойитади, ҳуқуқий-фалсафий дунёқарашини кенгайтиради, ҳуқуқий маънавиятини юксалтириб боради.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси Конституциямизда кафолатланган тамойиллар билан чамбарчас боғлиқдир. Давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эга бўлиши, фуқароларнинг Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдек эзгу ғоя атрофида жипслашишида Бош Қомусимиз муҳим дастуриламал вазифасини ўтамоқда.

Умида ҲАҚБЕРДИЕВА,

НДПИ ҳузуридаги 3-сон академик лицей ўқитувчиси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!