JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

05-12-2014 18:35 Navoiy shahri » Yangiliklar

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

КОЛЛЕЖ БИТИРУВЧИЛАРИ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш ва уларни иш берувчиларга бириктириш мақсадида вилоят ҳокимлиги, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Шунга мувофиқ, 2014 йилда ҳам битирувчиларни ишга жойлаштириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказиш, ишга жойлаштириш, квота иш ўринлари барпо этиш ҳамда тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратиш орқали битирувчилар бандлиги таъминланаяпти.

– Жумладан, “Навоийазот” АЖ томонидан мунтазам равишда Навоий техника-иқтисодиёт ва индустриал-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда, – дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни таъминлаш бўлими бошлиғи Олим Бобомуродов. – 2012-2013 ўқув йилида уч томонлама шартнома асосида 215 нафар битирувчилар корхонага ишга жойлаштирилган бўлса, 2013-2014 ўқув йилида 320 нафар коллеж битирувчилари билан шундай шартномалар имзоланиб, ўтган давр мобайнида уларнинг 201 нафари ишга жойлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган коллеж битирувчиларига 250-300 минг сўмдан стипендия ва иш ҳақлари тўлаш билан бирга улар учун барча шарт-шароитларга эга амалиёт хоналари ташкил этилган. Жумладан, “Навоийазот” АЖда коллеж битирувчилари амалиётга боргач, уларга корхонанинг махсус иш кийими берилади ва тажрибали мутахассислар уларга амалиёт кўникмаларини ўргатишади.

Мамлакатимизда коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқдаки, булар ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашган битирувчи ёшларнинг касбига бўлган иштиёқини янада оширади. Бу иштиёқ уларни келгусида етук мутахассис бўлиб етишишига катта замин яратиши шубҳасиз.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!