JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

11-12-2014 09:53 Navoiy shahri » Yangiliklar

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 10 декабрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлди. ЎзАёзишича, Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросимидан сўнг икки давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказди.

Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида бир қатор ҳужжатлар имзоланди

– Россия Президентининг ушбу ташрифини Ўзбекистон – Россия сиёсий мулоқотлари ва турли даражадаги учрашувларнинг узвий давоми, томонларнинг ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларни изчил ва самарали давом эттириш тарафдори эканининг ёрқин намунаси деб биламиз, – деди Ислом Каримов.

Владимир Путин Ўзбекистон Марказий Осиёдаги йирик давлат бўлиб, Россия Федерациясининг минтақадаги асосий ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

Бугун дунёда вазият тез ўзгариб, глобал ва минтақавий миқёсда кескинлик ва геосиёсий қарама-қаршиликлар давом этаётгани, терроризм, экстремизм ва радикализм таҳдидининг тобора кенгайиб бораётгани, буларнинг Марказий Осиё ҳудудига бевосита ёки билвосита таъсир этиши мумкинлиги инобатга олинганда, ушбу музокараларнинг долзарблиги, аҳамияти янада ортиши қайд этилди.

Президентлар музокарани икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттирдилар. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокараларда товар айирбошлашни янада кўпайтириш ва диверсификация қилиш, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт ва транзит ташиш соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга доир масалалар муҳокама қилинди. Мамлакатларимизда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун ҳали тўла фойдаланилмаётган имкониятлар кўплиги, уларни ишга солиш икки томон учун ҳам манфаат келтириши таъкидланди.

Томонлар маданият, илм-фан, таълим, спорт ва туризм бўйича вазирлик ва идоралар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, илмий-тадқиқот муассасалари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Музокаралар якунида 2015—2019 йилларда иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари, молиявий талаб ва мажбуриятларни тартибга солишга оид ҳукуматлараро битимлар ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.

Шу билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи якунига етди.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!