JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЖАЖЖИЛАР ҚАЛБИДА ВАТАН ТУЙҒУСИ

ЖАЖЖИЛАР ҚАЛБИДА ВАТАН ТУЙҒУСИ

20-12-2014 14:26 Navoiy shahri » Yangiliklar

ЖАЖЖИЛАР ҚАЛБИДА ВАТАН ТУЙҒУСИ

Ўзбекистон жаҳондаги энг болажон юрт.

Планетанинг турли давлатларида болалар мактабда ўқиш бахтидан маҳрум бўлаётган бир даврда мамлакатимизда бепул умумий ўрта таълим жорий этилганлиги кутилган самараларни бермоқда. Жажжи ўғил-қизларнинг илмлар кошонасидаги илк қадамлариданоқ Ватан меҳрини англаётганлиги, унга муносиб фарзандлар бўлишга интилаётганлиги ҳам ана шундан.

ЖАЖЖИЛАР ҚАЛБИДА ВАТАН ТУЙҒУСИ

Навоий шаҳридаги 16-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 1-синф­ларида таҳсил олаётган 190 нафар ўқувчилар иштирокидаги “Саводхонлик байрами” очиқ тарбиявий соат дарсида бу яна бир бор ўз ифодасини топди. Мактабнинг мажлислар залида 5 та биринчи синфларнинг ҳар бири билан алоҳида ташкил этилган тадбир айниқса ота-оналарда катта таассурот қолдирди. Улар фарзандлари томонидан ижро этилган она Ватан, қадрдон мактаб, меҳрибон устозларга меҳр-муҳаббат туй­ғу­лар­ини акс эттирган шеър ва қўшиқлар, рақслар, кичик саҳ­навий кўринишлар, сеҳрли сўз­лардан завқ­ланишди. Энг асо­сийси, болажонлар қисқа давр­да билимлар оламининг онгли ва фаол забт­кор­ларига айланиб ул­гурганлигининг гувоҳи бў­лишди.

– “Саводхонлик байрами” ўқувчиларга энг замонавий педагогик технологиялар асосида таълим-тарбия бериш борасида тажрибали ўқитувчиларимиз Дилноза Собирова, Мадина Очилова, Моҳигул Ниёзова, Гул­руҳ Раҳмонова ҳамда Ирода Ор­тиқовалар астойдил меҳнат қи­лаётганликларини яна бир марта кўрсатиб берди, – дейди мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Манзура Нуруллаева. – Бундан ташқари, ўқувчиларнинг саводхонлиги билан бир қаторда уларнинг қобилият ва истеъдод қирраларини аниқлаш ҳам­да ривожлантиришда муҳим аҳа­мият касб этди.

Олим ХЎЖАЕВ, ўз мухбиримиз.

Президент Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида бугун биз халқимиз асрлар давомида орзиқиб кутган озод, эркин ва фаровон ҳаётни барпо этаётганимиз, бу борада эришаётган ютуқларимизни халқаро ҳамжамият тан олаётганлиги, бундай имкониятни айнан мустақиллик берганлиги алоҳида таъкидланган.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!