ДЕҲҚОНИ АСЛ ЮРТНИНГ ДАСТУРХОНИ ОБОД
ДЕҲҚОНИ АСЛ ЮРТНИНГ ДАСТУРХОНИ ОБОД
Бу борада Республикамиз Президентининг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори тадбиркорлар учун дастуриламал бўлмоқда.
Таъкидлаш жоизки, вилоят бўйича кичик бизнеснинг ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришдаги улуши 2008 йилда 29,1 фоизни, 2013 йилда 36,1 фоизни ташкил этган ҳолда, жорий йилда бу кўрсаткич 39,6 фоизга кўтарилиши кутилмоқда.
Албатта, замин деҳқоннинг ватани, тақдири, унинг ризқу рўзи манбаи. Шу боис, бугун қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, самарадорлигини ошириш ва сифатини янада яхшилаш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш борасида қатор тадбирлар амалга оширилаяпти.
– Илгарилари сабзавот ва мевалар асосан, бошқа вилоятлардан келтирилар ва бу истеъмолчи ҳамёнига ҳам таъсир этмасдан қолмасди, – дейди Навоий шаҳар ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи Алижон Жумаев. – Шаҳар ҳудудида 2009 йилдан иссиқҳоналар ташкил этишга киришилиб, жорий йилда уларнинг сони 62 тага етди ва 69 гектардан ортиқ майдонни эгаллади. Айни пайтда иссиқҳона хўжаликларида ўнга яқин турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилмоқда. Улардан бу йилги мавсумда 9 миллиард сўмга яқин даромад олиши кутилмоқда. Маҳсулотларни нафақат ички бозорларимиз, балки ташқи бозорларга ҳам етказиб берилиши таъминланмоқда. Эътиборлиси, эндиликда қишнинг қоқ чилласида ҳам бозорларимиздан ёз неъматларини харид қилиш мумкин.
Ҳа, бундай тўкин-сочинлик албатта, ҳар бир ҳудудда ташкил этилаётган иссиқхоналар туфайли. Хусусан, Навоий шаҳри тадбиркорлари ҳам иссиқхоналар хўжаликларида ёз неъматларини етиштириб, эл дастурхонини тўлдиришни ният қилганлар.
– Қиш фасли бўлишига қарамасдан бозорларда иссиқҳоналарда етиштирилган маҳсулотларни кўриб мамнуният билан харид қиламан, – дейди Гулнора Ҳайитова. – Чунки, ўзим ёқтирган салатларни тайёрлашда бу сабзавотлар жуда муҳим. Кириб келаётган янги йил арафасида ҳам мазали помидор ва бодринглар дастурхонимизга кўрк бағишлайди.
2011 йилда “Боғи жаҳон меваси” масъулияти чекланган жамияти банкнинг 150 миллион сўм кредити ёрдамида замонавий иссиқхона барпо этди. Бу иссиқхона 1 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, унда 7 минг туп помидор, 18 мингта бодринг кўчати парваришланиб, ҳосил бермоқда.
– Ҳар бир туп помидордан 5-6 килограммгача ҳосил олмоқдамиз, – дейди жамият раҳбари Уйғун Тоҳиров. – Ўтган йили мавсум давомида 30 тоннага яқин помидор, 20 тоннага яқин бодринг ҳосили олган эдик. Жорий йилда мавсумда ҳам 30 тоннадан зиёд помидор, 40 тоннадан ортиқ бодринг маҳсулотлари етиштиришни мўлжаллаяпмиз.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш, маҳсулотлар сифати ва миқдорини янада ошириш борасида иссиқхоналар барпо этиш дастурининг ҳар бир туманда жорий этилиши иқтисодий барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш фаровонлигини янада оширишда муҳим омил бўлаяпти.
– Олти нафар ишчилар хизмат қилаётган иссиқхонада доимо иш қизғин, – дейди унинг иш юритувчиси Зафар
Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.
mavzuga doir o‘xshash maqolalar:
- Adliya boshqarmasi
- Sog'liqni saqlash boshqarmasi
- Xalq ta'limi boshqarmasi
- O'rta maxsus kasb-hunar ta'lim boshqarmasi
- Viloyat qishloq va suv xo'jaligi boshqarmasi
- Statistika boshqarmasi
- "Yermulkkadastr" xizmati
- "Navoiy dori-darmon"
- Kasaba uyushmalari tashkilotlari birlashmasi
- Sinov va sertifikatlashtirish markazi davlat korxonasi
- "Qizilqumtcement" OAJ
- Navoiy davlat konchilik instituti
- Navoiy davlat pedagogika instituti
- Navoiy tog'-metallurgiya kombinati
- Arxiv boshqarmasi
- "Kamolot" YOIH
- "Navoiypaxtasanoat" XAB
- Navoiy xalqaro aeroporti
- Navoiy elektr tarmoqlari
- "Navoiazot" OAJ
- Viloyat davlat veterinariya boshqarmasi
- "Navoiy issiqlik elektr stantciyasi" OAJ
- Navoiy viloyati "Qishloqxo'jalikkimyo" XAJ
- GUP "Navoiy neftebazasi"
- Mehnat boshqarmasi
- Madaniyatva sport boshqarmasi
- Davlat raqobat boshqarmasi
- Arxitektura boshqarmasi
- O‘zbekiston Respublikasi hukumati portali
- O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti axborot xizmati
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlis Senati sayti
- O‘zbekiston Respublikasi Kasaba uyushmalari federatsiyasi portali
- Navoiy viloyati hokimligi
- O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudi sayti
- O‘zbekiston Respublikasi qonun hujjatlari milliy bazasi