JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

МЕҲР-МУРУВВАТ ҚУРШОВИДА

20-12-2014 14:49 Navoiy shahri » Yangiliklar

МЕҲР-МУРУВВАТ ҚУРШОВИДА

– Шифохонамизга тиббий назорат комиссияси йўлланмаси билан келиб даволанишади, – дейди марказ директори Умар Шодиев. – Бу ерда асаб, суяк-мушак касалликлари, юрак қон-томир хасталиги, ошқозон-ичак, эндокрин ҳамда ички касалликлар, турли жароҳатлар билан келганлар даво муолажасини олишади. Уларни нафақат тиббий воситалар билан даволаш, шу билан бирга ширин сўзимиз, хушмуомаламиз билан қалбларига малҳам бўлишга ҳам ҳаракат қилаяпмиз. Байрамларда дастурхон ёзиб, даволанувчиларга кўтаринки кайфият, хурсандчилик улашиш муассасамизда анъанага айланган. Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 50 нафар даволанувчига ҳомийлар кўмагида байрам дастурхонини ёзиб, эсдалик совғаларини топширдик.

Айни вақтда марказда ижтимоий реабилитация бўлими ҳам ташкил этилиб, беморларга касб-ҳунар сирлари ўргатилмоқда. Жумладан, тикувчилик, зардўздик, тўқувчилик, расм чизиш ҳамда шахмат, шашка, теннис каби спорт машғулотлари даволанувчиларнинг ҳар бир кунини режали ташкил этиш ва муолажаларни самарали олиб боришда қўл келмоқда. Бундан ташқари, махсус кутубхона ҳам беморлар хизматида.

– Муассасамизда нафақат Навоий, қўшни Бухоро, Самарқанд вилоятларида яшовчилар ҳам даволанишади, – дейди марказ травматолог-ортопеди Отабек Санақулов. – Туғма нуқсонлар, орттирилган касалликлар ва турли жароҳат асоратлари билан келганларни дори-дармонлар, махсус спорт залимизда соғломлаштирувчи жисмоний тарбия машқлари, уқалаш, шу билан бирга электромагнит, ингаляция, электрофарез, лазер терапияси каби замонавий физиотерапевтик аппаратлар ёрдамида комплекс даволаймиз. Фитобарда эса улар учун турли гиёҳлардан дамламалар тайёрлаб берилади.

Шифокорлар беморларни шу ернинг ўзида замонавий УЗИ, ЭКГ аппаратлари текширувидан ўтказишади ҳамда тиббий, ижтимоий-психологик реабилитация тадбирлари ҳам олиб бори­лади.

– Мен 2-гуруҳ ногирониман, – дейди хатирчилик Гулнора Бердиёрова. – Диск чуррасига қарши жарроҳлик амалиётидан сўнг оёқларим фалаж бўлиб қолганди. 2 йилдан буён шу ерга келиб, даволаниб тураман. Муолажалардан сўнг оёққа туриб, ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қилаяпман. Давлатимиз томонидан биз каби ногиронларга катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганидан хурсандмиз.

“Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида масканда 2014-2015 йилларга белгиланган режага асосан шифохона биносини таъмирлашга киришилиб, ҳозиргача 75 миллион сўмлик ишлар бажарилди. Шунингдек, “Умр” нодавлат нотижорат ташкилотига тегишли бўлган болалар ўйингоҳидан бу ерда даволанаётган болалар ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишди.

Энг муҳими, марказда тиббиёт ходимлари имконияти чекланган замондошларимиз дардига малҳам бўлиб, уларга сидқидилдан тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!