JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВИ НАТИЖАЛАРИ

ПАРЛАМЕНТ САЙЛОВИ НАТИЖАЛАРИ

24-12-2014 10:14 Navoiy shahri » Yangiliklar

МСК раиси М. Абдусаломов маҳаллий ва чет эл ОАВи вакиллари иштирокидаги матбуот анжуманида парламент сайлови натижаларини эълон қилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловида 18 миллион 400 минг нафар сайловчи иштирок этди ва бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 89 фоизини ташкил этади.

8 минг 311 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 135 сайлов округининг 113 тасида депутатлар сайланди. Шу жумладан, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан 47 нафар, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 17 нафар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 28 нафар, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 21 нафар депутат сайланди.
Қонунчиликка кўра, овоз бериш натижаларини аниқлашда округ миқёсида овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпини овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган деб ҳисобланди.
Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 22 округда номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 45-моддасига биноан, агар сайлов округи бўйича депутатликка икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан биронтаси ҳам сайланмаса, икки ҳафта ичида энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади. Бу ҳолда такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган деб ҳисобланади.
Кеча шунингдек, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг конференцияси ҳам бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирлиги ва Экоҳаракат Марказий кенгаши Ижроия қўмитасидан иштирок этган делегатлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан Қонунчилик палатасига мазкур ҳаракатдан 15 нафар депутат сайланди.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати олий органининг вакили Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатасига сайланган депутатлар рўйхатини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этди.
Қонунчиликка кўра, сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотни ва Қонунчилик палатасига сайланган депутатларнинг рўйхати сайловдан сўнг 10 кундан, яъни 2014 йилнинг 31 декабрдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.

Манба: elections.uz

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!