JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » БАХТУ САОДАТ ВА ЮКСАЛИШЛАР ЙИЛИ

БАХТУ САОДАТ ВА ЮКСАЛИШЛАР ЙИЛИ

30-12-2014 10:19 Navoiy shahri » Yangiliklar

БАХТУ САОДАТ ВА ЮКСАЛИШЛАР ЙИЛИ

БАХТУ САОДАТ ВА ЮКСАЛИШЛАР ЙИЛИ

Навоий шаҳар ҳокими Неъматилло Ахатовнинг шаҳримиз аҳолисига байрам табриги

Азиз ҳамшаҳарлар,

Ҳурматли навоийликлар!

Мамлакатимиз узра байрам шукуҳи кезиб юрган шу кунларда барча юртдошларимиз ўтаётган 2014 йилни муваффақиятли якунлаб, янги йилга ёруғ ниятлар, нурафшон орзулар билан қадам қўйиш тараддудида. Шундай қутлуғ лаҳзаларда Сизларга қалбимда жўш ураётган энг самимий тилакларимни, чексиз ҳурматимни билдириш билан бирга, барчангизни кириб келаётган 2015 йил – Янги йил байрами билан самимий табриклайман.

Мана, 2014 йил ҳам тобора ўз поёнига етиб бораётир. Ҳар йилгидек “Соғлом бола йили”да ҳам ҳамшаҳарларимизнинг бир ёқадан бош чиқариб, фидокорона меҳнат қилганлиги турли соҳаларда эришилган улкан ютуқларимизга асос бўлганини алоҳида эътироф этмоқчиман. Йил дастури доирасида аҳолининг турли қатламлари турмуш даражасини ошириш, жисмонан соғлом ва маънан баркамол авлодни шакллантириш мақсадида ҳомий ташкилотлар ва бюджет маблағлари ҳамда банк кредитлари йўналтирилиб, қатор хайрли ишлар амалга оширилди.

Янгидан болалар спорт майдонлари, замонавий лойиҳалар асосида турар жой ҳамда маиший хизмат бинолари бунёд этилгани шаҳримиз кўркига янада кўрк бағишламоқда. Айниқса, кўча ва гузарларимиз ободонлаштирилиб, замонавий қиёфа касб этаётгани қалбимизни фахру ғурурга тўлдиради. Жумладан, бу йил шаҳарнинг 21,136 километр ички автомобиль йўллари мукаммал ва жорий таъмирланди. Қурилиш ташкилотлари томонидан “Ишчилар” қўрғони ҳамда 10-, 17-, 18-кичик туманларда бешта янги кўп қаватли уй қурилиб, ўз эгаларига фойдаланиш учун топширилди. 2014 йил режаси бўйича Инвестиция дастурига киритилган шаҳардаги Олимпия захиралари коллежи, Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи капитал таъмирланди. Ушбу боғ ҳудудида янги маданият маскани – Санъат галереяси ташкил этилгани ижод аҳли учун яна бир қулайлик бўлди дейиш мумкин. Демак, республикамиз аҳли Навоий шаҳрини Ўзбекистоннинг энг озода, замонавий ва кўркам шаҳри, дея эътироф этишгани бугун яна бир бор ўз тасдиғини топмоқда.

Бундан ташқари, шаҳримизда иқтисодий соҳани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, янги-янги ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми, қурилиш ишлари кўлами янада кенгайиб, юқори натижаларга эришилмоқда.

Шу билан бирга “Навоий шаҳрини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури”га асосан 2014 йилда 62 та лойиҳа амалга оширилди. Шунингдек, 14 та қишлоқ хўжалиги йўналишидаги, 88 та хизмат кўрсатиш йўналишидаги лойиҳалар ҳам ҳаётга татбиқ этилгани шаҳримиз ҳудудида иқтисодиётнинг барқарор ўсиш ҳажми тобора ортаётганини кўрсатади. Буларнинг барчаси халқимиз фаровонлигини, турмуш маданиятини юксалтиришга, бозорларимизни сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатларнинг амалдаги ёрқин ифодаси, дейишимиз мумкин.

Азиз ҳамшаҳарлар! Кириб келаётган 2015 йилнинг “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номлангани қалбларимизни янада руҳлантириб юборди. Ўйлайманки, ҳар биримиз мазкур йилда ҳам эзгуликларга йўғрилган улуғ ва савобли ишларимизни давом эттирамиз.

Барчангизни яна бир бор Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Истардимки, кириб келаётган 2015 йил ҳар биримизга қувонч, бахт, хонадонларимизга қут-барака олиб келсин.

Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!