JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ БАҒИШЛАМОҚДА

БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ БАҒИШЛАМОҚДА

27-12-2014 10:32 Navoiy shahri » Yangiliklar

Англиянинг “Evro – Midlad LLP” компанияси томонидан она ва болани малакали даволаш лойиҳаси доирасида умумий қиймати 26516,70 минг евро бўлган тўрт турдаги лаборотор диагностик ускуналар келтирилди, – дейди марказнинг даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари Асқар Остонов. – Бу тиббий жиҳозлар оғир аҳволдаги беморнинг ҳолатини ўта аниқлик даражасида сезиш жиҳатлари билан устун. Масалан, чақалоқлар бўлимига 2 та кувез олинди. Қиймати 17979,14 евролик бу кувезда оғир ҳолатда чала туғилган чақалоқларга ёрдам кўрсатилади. Яъни, бу аппарат гўдакни она қорнидагидек иқлим ва шароит билан таъминлайди.

Маърифат Шарипованинг Навоий вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан тайёрлаган “Бола соғлиги учун энг замонавий тиббий ускуналар” номли мақоласини газетанинг келгуси сонида ўқийсиз.

БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ БАҒИШЛАМОҚДА

БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ БАҒИШЛАМОҚДА

– Янги бозорда пластикка 19000 сўмдан гўшт сотишаяпти... Беш кило яхшисидан олдим.

Йўловчиларнинг ўзаро суҳбати эътиборимни тортди. Бу ҳақда батафсил билиб, сизга ҳам маълум қилишни лозим топдим. Шу мақсадда “Саховат” деҳқон бозорига йўл олдим.

Дарҳақиқат, бозорнинг байрамолди савдоларига мўлжалланган расталари бу сафар олдинги йиллардагига қараганда жуда ҳам гавжум. Чунки бу ерда байрам дастурхонининг асосий масаллиғи мол гўшти тўлов терминаллари орқали арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Бозор маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда деҳқончилик маҳсулотлари ҳамда тухум, сут ва гўшт сингари чорвачилик маҳсулотлари расталарининг байрам арафасида узлуксиз ишлаши ташкил этилди.

– Байрам олдидан биз учун яратилган бундай қулайлик кайфиятимизни кўтарди, –дейди Олия Нарзиева. – Айниқса, савдога чиқарилган гўшт маҳсулотларининг сифати ва нархлари барчага бирдек манзур бўлмоқда.

Навоий шаҳар ҳокимлиги савдо бўлимининг маълумотига кўра, бундай байрамолди савдо ярмаркалари шаҳримизнинг барча бозорларида ташкил этилиб, белгиланган режа асосида маҳсулотлар билан таъминланади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!