JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР

ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР

27-12-2014 11:30 Navoiy shahri » Yangiliklar

ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР

Мардон ЖАББОРОВ, вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни 2015 йил солиқ ва бюджет сиёсати доирасида 2 та муҳим ҳужжат қабул қилинди. Булар Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2015 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 379-сонли Қонуни ҳамда Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2270-сонли қароридир.

ЯНГИ ЙИЛДА ЯНГИ ИМТИЁЗЛАР

Мазкур Қонунга асосан 4 та қонун ҳужжатига, жумладан, Солиқ кодексининг 46 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

- Кодекснинг 223 ва 225-моддаларидаги ўзгартиришларга кўра, микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирмайдиган солиқ тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботни амалдаги ҳар чорак ўрнига ҳар ойда тақдим этиш белгилаб қўйилди.

- 311 ва 375-моддаларига киритилган ўзгартиришлар эса, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан суғурта бадали ва қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг биринчи муддатини давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилишини назарда тутади (амалда рўйхатга олинган ой учун ҳам тўланар эди).

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175 ва 264-моддаларига киритилган қўшимча ва ўзгартириш, солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни тўлашда солиқ тўловчилар томонидан банкка тўлов топшириқномасини тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик учун ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда, энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, бир йил ичида такрор содир этилганда беш баравардан ўн бараваргача маъмурий жарима қўлланишини кўзда тутади.

Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига киритилган ўзгартириш микрофирма ва кичик корхоналар ходимларининг энг юқори сонини касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасаларининг битирувчилари ишга қабул қилинган ҳолларда 20 фоиздан 50 фоизгача оширилишини назарда тутади.

Юртбошимизнинг ПҚ-2270-сонли Қарори асосида 2015 йил солиқ сиёсатида бир қатор тадбирлар белгилаб қўйилди. Жумладан:

- фойда солиғининг базавий ставкаси 8 фоиздан 7,5 фоизга пасайтириш, бу билан корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларни рағбатлантиришнинг қўшимча манбаи ҳисобланади.

- ишчи-хизматчиларнинг иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғининг амалдаги солиқ солиш тартибига ўзгартириш киритилди, яъни 2015 йил 1 январдан бошлаб, энг кам иш ҳақи миқдоридаги иш ҳақига “0” даражали шкала тадбиқ этилиши натижасида вилоят аҳолисининг даромадлари ошишига эришилади.

- микрофирма, кичик корхоналар ҳамда фермер хўжаликлари учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 25 фоиздан 15 фоизга пасайтириш, бу билан корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш, шунингдек, ушбу тоифага кирувчи корхоналарни рағбатлантиришнинг қўшимча манбаи ҳисобланади.

- кичик тадбиркорлик субъектлари тоифасига кирувчи қурилиш ташкилотлари учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга туширилди.

Шунингдек, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб:

- жисмоний шахсларнинг даромадларидан олинадиган солиқ бўйича солиқ шкаласининг энг кам ставкасининг 7,5 фоиздан 8,5 фоизга оширилиши (фуқароларнинг жамғариб бориладиган шахсий ҳисобварақларига 1 фоиз маблағни ўтказиш тартибини сақлаб қолган ҳолда);

- акциз солиғи ставкаси 5 фоиздан 15 фоизгача оширилиши;

- ер солиғи бўйича амалдаги ставкани 15 фоизга оширилиши;

- сув ресурсларидан фойдаланганлик учун амалдаги солиқ ставкасини 20 фоизга оширилиши;

- жисмоний шахслар мол-мулк солиғининг амалдаги ставкасини 10 фоизга оширилиши;

- транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқнинг амалдаги ставкасини 10 фоизга оширилиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи (8%), қўшилган қиймат солиғи (20%), нефть маҳсулотларига акциз солиғи (маҳсулотнинг тури ва русумидан келиб чиқиб бирликка мутлақ суммада), якка тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан карра миқдорларида), ягона ер солиғи бўйича амалдаги ставкалар сақлаб қолинмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 2015 йил 1 январдан киритилаётган ўзгартиришлар солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, солиқ тушумларини барқарорлаштириш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни рағбатлантириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, 2015 йил 1 январдан киритилаётган ўзгартиришлар солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, солиқ тушумларини барқарорлаштириш ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни рағбатлантириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Xolboyev Shahobiddin Abduadizovich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2014. TSITO-Navoiy ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!