JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТНИНГ ЭРТАСИ БОР

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТНИНГ ЭРТАСИ БОР

27-12-2014 11:34 Navoiy shahri » Yangiliklar

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТНИНГ ЭРТАСИ БОР

Шу кунларда барчамиз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида улкан ютуқларга бой бўлган 2014 йил билан хайрлашиб, янги 2015 йилни қарши олиш арафасидамиз. Юртдошларимиз дўсту-қадрдонлари, ёру-биродарлари, ҳурматли кишиларини шу муносабат билан табриклаган ҳолда уларга энг эзгу тилакларини изҳор этишаяпти. Мен ҳам имкониятдан фойдаланиб, севимли газетамиз орқали барча юртдошларимизни Янги йил билан табриклайман ва энг самимий тилакларимни йўллайман.

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗДАГИ ЮРТНИНГ ЭРТАСИ БОР

Дарҳақиқат, келаётган йилнинг мамлакатимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” дея эълон қилинишида олам-олам маъно ва мазмун мужассам. Кексаларни эъзозлаганни Оллоҳ эъзозлайди, деган ибора бежиз айтилмаган. Зеро, истиқлол йилларида юртимизда жамики эзгу қадриятларимиз сингари кексаларга бўлган азалий ҳурмат-эътибор ҳам кучайиб бораяпти. Буни юртдошларимнинг ўзимга бўлган чин инсоний муносабатларида ҳам дилдан ҳис этиб келаяпман. Қарийб 15 йилдирки, I гуруҳ ногирони сифатида шифокорлар назоратида, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан тўла баҳраманд бўлиб келаяпман. Шунинг билан бир қаторда кўплаб таниш ва нотаниш инсонлар – корхона ва ташкилот раҳбарлари, қўни-кўшнилар ҳам ҳолимдан хабар олиб, ёрдам қўлини чўзиб, ширин сўзларини айтиб, кўнглимни кўтариб келишаяпти. Бу эса кекса киши дардига ҳар қандай дори-дармондан ҳам кучли малҳамдек таъсир қилади.

Ҳурматли Президентимиз томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинган янги йилда эса юртдошларимиз ўртасида бундай чин инсоний муносабатлар янада чуқур илдиз отишига аминман. Янги йил, шубҳасиз, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида давлатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш борасида янгидан-янги ютуқларга бой бўлади.

Кириб келаётган қутлуғ айём билан яна бир бор азиз навоийликларни, дўсту қадрдонларимни муборакбод этаман. Уларга соғ-саломатлик, бахту саодат тилайман.

Акабой БЕКНАЗАРОВ,

меҳнат фахрийси.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!