JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » Янги йил байрамини баъзи давлатлар қандай кутиб олади?

Янги йил байрамини баъзи давлатлар қандай кутиб олади?

30-12-2014 09:04 Navoiy shahri » Yangiliklar

Янги йил байрамини баъзи давлатлар қандай кутиб олади?

Янги йил байрамини баъзи давлатлар қандай кутиб олади?

Янги йилни бутун дунё халқлари ўзгача шукуҳ билан қаршилайди. Ушбу байрамнинг эътиборли жиҳати шундаки, у ҳар бир мамлакатда турлича нишонланади ва асрлар давомида яшаб келаётган урф-одат ва удумларга бойдир.

Масалан, шу куни Колумбия кўчаларида эски йилнинг рамзи сифатида узун ёғоч оёқли қўғирчоқ-одамларни учратиш мумкин. Шотландлар «Хонадон ўчоғидаги олов ҳеч қачон ўчмасин, дастурхони эса тўкин бўлсин» деган ниятда мезбонникига кўмир бўлагини олиб боришади. Қисқаси,  Англия, Италия давлатларда Янги йилни кутиб олиш билан боғлиқ қадимий анъаналар ҳақида сўз юритамиз.

Англияда 1752 йилда Янги йил расмий байрам мақомини олган. 1843 йилда эса ушбу сана муносабати билан ёру дўстларга табрик хати юбориш анъанаси пайдо бўлган. Шу куни Лондон кўчаларида катта сайил уюштирилиб, Беркли майдонига келган ҳар бир киши карнавал иштирокчисига айланиши мумкин.

Инглизлар Янги йилдаги биринчи меҳмон хонадон аъзоларига албатта омад келтиришига ишонишади, шу боис кўпинча ёш, келишган ва соғлом йигитни кутишади. Малла, сариқ сочли эркаклар, шунингдек, аёллар иложи борича уйга қўйилмайди. Мамлакатнинг баъзи жойларида сочнинг рангига эътибор қилишмайди. Одамлар меҳмондорчиликка нон, пирог, туз ва бир бўлак кўмир олиб боришади. Чунки нон ва пирог мўл-кўллик, кўмир иссиқлик, туз эса бойлик рамзи ҳисобланади.

Лондондаги машҳур «Big Ben» соати 24 га бонг урганда мушакбозлик бошланади ва ҳамма байрам мадҳиясини куйлайди. Қадимий таомилга кўра шу онларда эски йилни кузатиш ва Янги йилни кутиб олиш учун уй эшиклари очиб қўйилади.

Қарз эски йилда қолиши керак

Италияда Янги йил Capodanno деб номланади. Асосий тантаналар 6 январь куни Римдаги Пьяца дель Пополо майдонида бўлиб ўтади. Ҳақиқий италияликлар Янги йилгача қарзларидан қутулишлари, синиқ идиш, эски кийим ва мебелларни деразадан кўчага улоқтиришлари керак. Вақт ўтган сари аҳолининг катта қисми бу одатдан воз кечаётган бўлса-да, байрам арафасида Рим кўчаларида сайр қилиш барибир хавфли. Шунга ўхшаш одат Непалда ҳам бор, ушбу мамлакатда ой тўлишган тунда катта гулхан ёқилади ва унга кераксиз буюмлар ташланади.

Одатда италияликлар Янги йил арафасида қизил рангли кийим ва жиҳозларни харид қилишади. Шу боис дўконларнинг пештахталари қирмизи рангдаги буюмлар билан тўлдирилади. Байрам дастурхонида албатта ёнғоқ, узум ва ясмиқ донидан тайёрланган таом бўлиши шарт. Чунки Италияда ёнғоқ – узоқ умр, узум – тинчлик-хотиржамлик, ясмиқ дони – соғлиқ рамзи саналади. Мамлакатнинг айрим ҳудудларида Янги йил кириб келишидан олдин бой-бадавлат бўлиш ниятида 12 дона узум истеъмол қилинади. Шунингдек, салбий оқибатлардан қутулиш учун идиш-товоқлар синдирилади. Фарзанд кўриш орзусидаги эр-хотинлар биргаликда анор ейишади, турмушлари фаровон бўлишини хоҳлаганлар эса 1 январь куни чўнтакларини¬ тўлдириб кўчага чиқишади.

Италияда Қорбобони Баббо Натале деб аташади ва у америкаликларнинг Санта Клаусига жудаям ўхшайди. Бироқ байрам совғаларини болаларга у эмас, балки оли¬жаноб Фея Бефана улашади. Афсоналарга кўра у ярим тунда учиб келиб, йил бўйи ўзининг яхши хулқи ва одоби билан бошқаларга ўрнак бўлганларга турли ширинликлар, тўполончиларга эса кўмир бўлагини қолдириб кетади.

Янги йилнинг эртасига кўчада кекса ёки букри одамни учратиш, бундан ташқари, эрта тонгда, яъни қуёш чиққунга қадар уйга булоқдан сув олиб келиш хайрлидир.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Давлат муассалари билан мулокот килиш максадида Интернет xизматларидан фойдаланганмисиз?

Ха, ва куп маротаба
Йук, ёки айтарли натижага эга булмаганман
Шахсан муассанинг узига мурожаат этганман
Бу хизматлардан бохабар эмасман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!