JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

ENG YOSH, SANOATI VA IQTISODI RIVOJLANGAN NAVOIY!

JANNATMONAND NAVOIY SHAHRINING SULIM BOG`LARI!

Навоий шахар хокимлиги расмий сайти » Navoiy shahri » Yangiliklar » ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ

20-01-2015 19:08 Navoiy shahri » Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси тўғрисида ахборот

Тошкент шаҳрида 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Парламент қуйи палатасининг биринчи мажлисини қонунга мувофиқ Марказий сайлов комиссиясининг раиси М.Абдусаломов очди.

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИНИНГ БИРИНЧИ МАЖЛИСИ

Марказий сайлов комиссиясининг раиси Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисида ахборот берди. Бунда Ўзбекистонда парламент сайлови сифат жиҳатидан янги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий шароитларда, очиқлик, ошкоралик ва транспарентлик каби демократик принциплар асосида, қонун ҳужжатларининг талабларига, умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва стандартларга тўла мувофиқ тарзда ўтказилганлиги алоҳида таъкидланди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов нутқ сўзлади.

Йиғилишда мамлакатимиз ҳукумати аъзолари, марказий идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Оқсоқоллар кенгашининг таклифига биноан депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Нуриддинжон Исмоиловни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери этиб сайлади.

Депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари лавозимларига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Содиқжон Турдиевни, “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Сарвар Отамуратовни, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Ҳотамжон Кетмоновни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси раҳбари Наримон Умаровни, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи раҳбари Борий Алихоновни сайлади.

Депутатлар парламент қуйи палатаси қўмиталари раисларини ҳам сайлади. Кўриб чиқилган барча масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Манба:ЎзА.

Agarda Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda matnni belgilab, (CTRL + ENTER) tugmasini bosing va sayt administratoriga xabarnoma jo‘nating.

Mashhur maqolalar
Fotosuratlar
barchasini ko‘rish
Ish tartibi

Ish vaqti: 08.30-18.00s
Dam olish: Shanba, Yakshanba

murojaat tartibi
Интерактив хизматлар хакида эшитганмисиз ва улардан фойдаланганмисиз?

Ха, фойдаланганман
Йук, улар хакида эшитмаганман
Нима у?
Ушбу хизматларни хаётга кенгрок татбик этишса
Интернетдан фойдаланмайман

Veb-sayt bo`yicha mas`ul

Nasirov Shuxrat Fayzulloevich
Tel: 0436-223-6250
E-mail: navoi@nv.uz

murojaat tartibi
© 2011-2018. Sensorika ishlanmasi Saytdan ma'lumot ko‘chirilganda giper havola majburiy!